Алоқа | Обуна

Янги раиснинг ютуқлари кўп бўлаверсин!

Оқсувкент қишлоғи ўзбек этномаданият жамоат бирлашмасида янги раис…
Оқсувкентлик изланувчан ва ғайратли Абдирасул Мадикарим ўғли Юсупов мана шу лавозимга муносиб, дея топилди ва кўпчилик уни бир овоздан Оқсувкент қишлоғи ўзбек этномаданият жамоат бирлашмасига раис этиб сайлади.
– Мен Оқсувкент қишлоғи ўзбек этномаданият жамоат бирлашмасининг раҳбари сифатида баҳолидқудрат фаолият кўрсатиб, эътибордан четда бўлган ишларга, албатта — аввалги йилларда фаолият кўрсатган раисларнинг тажрибаларига суянган ҳолда — кўнгил бўлишга ҳаракат қиламан. Маълумки, қанчалик даражада маданиятли ҳамда маънавиятли бўлсак, жамиятда ўз ўрнимиз тобора юқори бўлаверади, – дейди Абдирасул Юсупов.
Эзгу истагимиз-ки: ҳали нисбатан ёш бўлишига қарамасдан, тадбиркорлик жабҳасида анча-мунча танилиб, хайрли ишларнинг ҳам уддасидан чиқаётган, алоҳида тўхталадиган бўлсак, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам беришни одатга айлантираётган сахий инсон Абдирасул Мадикарим ўғлининг келгусидаги ишларида зафарлар ёр бўлаверсин!
У кишига раислик лавозими ҳамда яқинлашиб келаётган таваллуд айёми муборак бўлсин!
Сизнинг оилангизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонингизга қут-барака, ўзингизга соғлик-омонлик тилаймиз, Абдирасул Мадикарим ўғли Юсупов!

Эҳтиром билан:
“Жануб жарчилари” медиахолдинги
жамоасининг аъзолари.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат