Алоқа | Обуна

Яхшилардан сўз очдик

Мен ҳикоя қилмоқчи бўлган ажойиб инсон, бутун умри меҳнат, сабр-у қаноат билан ўтаётган, оиласи билан барчага ўрнак бўлаётган ардоқли онахон, фарзандларига меҳрибон, набира-эвараларига суюкли бувижон Қундуз хола Ориповадир.
Қундуз ая 1934 йили 27 ноябрь куни Жамбил шаҳрида деҳқон оиласида туғилган, улар бир ўғил ва олти қиз бўлиб, Қундуз опа энг кенжаси бўлган.
У киши 1941 йили Жамбил шаҳридаги тўлиқсиз ўрта мактабнинг 1-синфига ўқишга борди. 1948 йили 7-синфни битириб, Жамбил шаҳридаги педагогика техникумига кириб,1954 йили ўқишни тамомлаб, Жамбил шаҳридаги Пўлат қўшчи номидаги мактабга бошланғич синфга ўқитувчи бўлиб ишга келди.
Қундуз Орипова1956 йили август ойида Абдуразиз ака Ориповга турмушга чиқиб, улар етти ўғил, бир қиз фарзанд кўришди. Бутун умрлари давомида тинч-тотув яшаб, ҳалол меҳнат қилишни ўзларига мақсад қилиб қўйишди.
Ўғиллари ота изидан бориб, бири механик, бири электрик, бири сантехник, бири тадбиркор бўлиб, турли жабҳаларда хизмат қилишиб, оилалари билан жуда чиройли уйлар қуришиб, тўйлар қилишиб, аҳиллик билан яшаб келишмоқда.
Қизи Комилахон Жамбил педагогика институтини тамомлаб, 4-сонли мактабда ўқитувчи бўлиб фаолият кўрсатди, бугунги кунда болалар боғчасида инглиз тилидан сабоқ беради.
Қундуз хола 24 набира, 15 эваранинг севимли момоси, 5 нафар набираси тиббиёт соҳасида хизматда, қолганлари ҳам олий ўқув юртларида таҳсил олишмоқда.
Қундуз холамизни 83 ёшли таваллуд айёми билан чин дилдан муборакбод этамиз!
У кишига эзгу истакларимиз шундай: – Сизга соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, узоқ ва саодатли умр тилаймиз, фарзандларингиз, набираларингиз, яқинларингиз ардоғида бўлиш насиб этсин, соғ ва омон бўлинг!

Дилбар БОЗОРБОЕВА,
Тараз шаҳри.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат