Алоқа | Обуна

Волейбол

Вилоятимиз маркази Шимкент шаҳрида мактаб ўқувчилари шаҳар биринчилигининг 68-спартакиадаси давом этмоқда. Бу сафар мусобақаларга волейболчи қизлар ва ўғил болалар жамоалари стартга чиқишди.
Қизлар орасида Сайрам даҳасидаги Ал-Форобий номли 113-сонли мактабнинг ўқувчилари зафар қучишди (устози Дилшод ҳожи Исаметов), кейинги совринли ўринларни шаҳардаги 64- ва 65-сонли мактабларнинг вакиллари эгаллашди.
Ўғил болалар орасида эса, яна Сайрам даҳасидаги 110-сонли мактабнинг шунқорлари ютиб олишди (устози Зиябек Ҳусанов), 2- ва 3- ўринлар 89- ва 104-сонли мактабларнинг спортчиларига насиб этди.

Эркин кураш

Жезқазған шаҳрида 2002-2004 йилларда туғилган ўғил болалар орасида Қозоғистон чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионатда 46 килограмм вазнда иштирок этган Сайрам даҳасининг вакили Жаҳонгир Аҳмаджонов (12-сонли спорт мактабининг ўқувчиси) фахрли 2-ўрин ва кумуш медаль соҳиби бўлиб қайтди (устози Ғуломжон Нурметов).

Бокс

Қўшни Жамбил вилоятининг Тараз шаҳрида бокс бўйича “Олтин қўлқоп” – дея аталган республика даражасидаги турнир бўлиб ўтди. Мазкур мусобақаларда иштирок этишган Сайрам даҳасидаги 12-сонли спорт мактабининг ёш чарм қўл қоп усталаридан Нурхон Бейсехон (52 килограмм вазнда) 2-ўринни, Достон Айткул (36 килограмм вазнда) 3-ўринни ва Султонғози Жумали (38 килограмм вазнда) ҳам 3-ўринни эгаллашди.
Устозлари Ўлжас Сиздиқов ва Ғолимбек Темирбеков шогирдларининг ютуқларидан мамнун бўлишди.

И. ТОЖИБОЕВ,
Сайрам даҳаси.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат