Алоқа | Обуна

Вилоят ўзбек этномаданият маркази – 25 ёшда!

DSC_0068

Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек драма театрида вилоят ўзбек этномаданият марказининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтди. Дарҳақиқат, чорак аср озмунча муддат эмас. Мустақилликнинг тенгдоши бўлган этномаданият марказининг тарихи кўпчиликни қизиқтириши, табиий. Яширишнинг ҳожати йўқ, баъзан этномаданият маркази нима иш қилди, дея савол берувчилар ҳам топилади.
Айтиш жоиз-ки, тадбирга ташриф буюрган барча меҳмонлар мазкур этномаданият марказининг ташкил топиши ва тарихи билан театрнинг томоша залига териб қўйилган республика “Адабиёт ва санъат” газетасининг махсус сони орқали батафсил танишиш имкониятига эга бўлишди.
Тадбир дебочасида сўзлаган вилоят ўзбек этномаданият маркази раиси, вилоят ўзбек драма театри директори И. Ҳошимжонов ҳам йиғилганларнинг эътиборини айни шунга қаратиб, агар кимда марказ тарихига оид қўшимча маълумотлар бўлса, албатта инобатга олинишини эслатиб ўтди.
Қозоғистон Халқи ассамблеясининг Жанубий Қозоғистон вилояти котибияти мудири, вилоят ҳокимлиги девони раҳбарининг ўринбосари М. Қалмуратов йиғилганларни мазкур тўй билан қутлади. Шундан сўнг марказ тамал тошини қўйган, унинг ривожланишида самарали хизмат қилган фидойилар, марҳум С. Нурметов, М. Исоқов ва Э. Йўлдошевларнинг оила аъзоларига “Маданият марказига – 25 йил” кўкрак нишонлари тақдим қилинди.
Шундан сўнг М. Қалмуратов миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги самарали хизматлари учун Элбоши Фармони билан “Қозоғистон Халқи ассамблеясининг 20 йиллиги” медали билан тақдирланган бир гуруҳ ҳамюртларимизга мазкур медалларни топширди.
И. Ҳошимжонов саҳна тўрига ўзбекистонлик меҳмонларни таклиф қилиб, икки эл санъаткорлари иштирокида ҳамкорликда суратга олинган “Биз бир халқмиз!” ҳужжатли фильми режиссёри Ғ. Шермуҳаммедовнинг самарали фаолиятини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тошкентдан келган меҳмонлардан таниқли тележурналист Турсун Қоратоев, Ўзбекистон Республикаси қозоқ маданият маркази раисининг ўринбосари Дамир Қалдибоев, таниқли ижодкор Меҳмонқул Исломқуловлар самимий табрикларини етказишди.
Вилоят ўзбек этномаданият марказининг ташкил топиши ва кейинги йиллардаги фаолиятида жонбозлик кўрсатган, жамоат ишларига баракали ҳисса қўшган марказ фаолларидан жами элликка яқин киши “Маданият марказига – 25 йил” эсдалик медаллари билан тақдирланишди.
Тўйга бағишлаб тузилган махсус концерт дастурида иштирок этган таниқли хонандалар Хайрулла Қулабдуллаев, Қаҳрамон Бухорбоев, Лобар Зоҳидова, “Феруз” рақс гуруҳи, театр актёрлари – Шерзод Ходиметов, Аҳмадвой Эргешев, Фаррух Ҳакимжоновлар дилрабо куй ва қўшиқлари, жозибали рақслари билан даврага файз киритишди. Театр жамоаси намойиш қилган “Антиқа қудалар” спектаклидан парча барчага манзур бўлди.
Тадбирнинг иккинчи қисми сайрамлик таниқли тадбиркор Йўлдош ака Бозорбоевнинг “Чинор” тўйхонасида меҳмонлар учун ёзилган дастурхони атрофида давом этди.

Ўз мухбиримиз.

One Response to “Вилоят ўзбек этномаданият маркази – 25 ёшда!”

  1. Zohid
    03.02.2018 at 14:28 #

    Узбек Маданият маркази бошлигига савол:
    -Мен Набиев Зохид Бохтикёрович N’_3 Хамза мактабининг 11-«А»синф укувчиси. Савол йуллашимдан максад Узбекистондаги укиш учун имкониятлар бор

Изоҳ ҳожат