Алоқа | Обуна

Узоқдаги қариндошингдан яқиндаги қўшнинг яхши!

Ассалому алайкум, “Жануб жарчилари” газетаси ижодий жамоасининг муҳтарам аъзолари! Сизларнинг газеталарингизда ёритилаётган барча мақолаларга бефарқ эмасман.
Газетанинг аввалги сонларининг бирида қўни-қўшничилик ҳақида ёритилган мақолани ўқиб чиқдим. Ушбу шеъримни эса, ана шу каби мақолаларга акс-садо тариқасида ёздим.

ҚЎШНИЛАР!

Қариндош йўқ қўшнидан ўтган,
Энг яқиним қўшним бўлади.
Бир мушкулот тушса бошимга,
Хабар топиб, қўшним келади.

Юз ювгандан эрта наҳорда,
Салом бериб, эшик очилар.
Кунда яхши кайфият бирла,
Кўшниларим куни бошланар.

Яқиним йўқ қўшнидан ўтган,
Бетоб бўлсам — қўшни тинчимас.
Ширин сўзлаб, дардим олади,
Тузалгунча ёнимдан кетмас.

Тўй-маърака қўшнилар билан,
Бош-қош бўлар ҳамжиҳат бўлиб.
Қўшниларсиз ҳолим не кечар,
Хизмат қилар ўрнига қўйиб.

Дўст топилмас қўшнидан ўтган,
Савол-жавоб қўшнидан, деган.
Бу донолар айтган ҳикмати,
Боболардан бизларга етган.

Бандасини Оллоҳ қўлласин,
Яхши бўлсанг — бор кўп яхшилар.
Уйларингиз уйимга ёндош,
Омон бўлинг, азиз қўшнилар!

Ёшим келиб қолди менинг ҳам,
Ўлганимда куйинманг унча.
Ёдга олиб туринг, унутманг,
Қиёматлик қўшни ўлгунча.

Абдужаббор САИДМУРОДОВ,
Кўлкент қишлоғи.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат