Алоқа | Обуна

Ўзбек қизи


Расмда турган бу гўзал қизга назар билан бир қаранг. Ўзбекона миллий либосда, чиройли, қалдирғоч қанотидай қайрилган қошлари, майингина, ширин таабассумда.

Қиз бола ҳаё-ибоси, гўзаллиги ва камтаринлиги билан одамни ўзига жалб этади. Мен шунинг учун ўзбек қизларига ҳавас қиламан. Қиз бола онасига ёрдамчи бўлса, отасига меҳрибон бўлади. Одатда ўғил болага қараганда қиз болада меҳр кўпроқ бўлар экан. Ота-онанинг аҳволига қиз бола кўпроқ қайғуради. Ота-она эса ўғил болага қараганда, қиз болага тарбия беришда кўпроқ ўйлайди. Қиз бола 5 ёшга тўлмай онасининг қўлидан ишини олишга уринади. Ҳозирги кунда қиз болани асраш сал қийинроқ бўлмоқда. Баъзи оналар қизларини эрка қилиб ўстирган, шу боис қизларимиз ота-онасининг маслаҳатисиз ёмон одамларга рўпара келиб қолади. Айниқса қиз бола содда бўлса, алданиб қолиши мумкин. Оналар қизларини қаёққа кетяпти, кимлар билан дўстлашяпти,  доим хабардор бўлиши лозим. Қиз бола ҳаётда қоқилмай ўрнини топиши, илм-ҳунарга қизиқиши керак. Энг аввало қиз боланинг безаги шарм-у ҳаёсидир. Шу сабабли ота-она қиз болани вояга етганидан кейин турмушга беришга шошилади. Қиз боланинг тақдиридан қизиқ нарса борми? Чиройли, одобли, меҳрибон, камтарин,ширин сўз бу ўзбек қизлари эмасми!? Қиз бола ўзига одам назарин 70 фоизини  жалб этаркан.

Авваллари йигит кишига 40 ҳунар кам деганларидек ҳозирги кунда қизларимизга 40 ҳунар камдек гўё. Мактабни битиргач олийгоҳга ўқишга кириб, ота-онасига сал бўлса ҳам ёрдам бериб, дарсдан бўш вақтида бирор иш билан шуғулланади. Олийгоҳни битириб давлат ишига жойлашади, ўз уйини ташлаб ўзга уйга узатилади ва оила қуриб гўзал аёлга айланади. Агарда у шоира бўлса-ю қайнонаси ва жуфтини назар- писанд қилмайдиган,  тили узун бўлса, ундай ҳолда бахтидан айрилиб қолади. Камтар бўлиб уйдагиларнинг қолипига тушса, уйидаги гапни ота-онасига етказмаса, оғир вазмин, уй ишларини билса, бахт шу қизнинг бошидадир. Яъни, севимли, ардоқли келин бўлади. Қарабсизки бироз вақт ўтиб “она” деган унвонига сазовор бўлади. Илойим қизларимизга шундай бахтлар насиб этсин. Ҳозирги кунда ўзбегимнинг қизлари жудаям эпчилдир. Турли хил пишириқлар, махсус иши ва уйнинг ишларини ҳам эплайди. Вақти келса тоғдек оғир дардни ҳам кўтаришга қурби етади. Қизларимизнинг кўзлари ёшланмасин. Бундай ўзбегимнинг қизларига ким ҳавас қилмайди? Кўз тегмасин. Аёл бўлганидан кейин бир қўлида бешик бир қўлида дунёни тебратади. Ўзбегимнинг қизлари синглимиз, опамиз, бўлажак она ва гўзал аёлдир. Қизларнинг биргина табассуми, нозли нигоҳи қанчадан-қанча дилларни мафтун этган. Сизни бир кўрган киши яна бир кўрсам дейдиган, барчанинг ҳавасини келтирадиган, ҳар томонлама гўзал бўлинг, қизларойим! Мақолани шоира опамиз Санобар Турсуметованинг ушбу шеъри билан якунламоқчиман.

 

Йўлаклар жаранглаб кетар кулгудан,

Қуёш қарсак чалар, қизлар кулганда.

Дарахтлар уйғонар мудроқ уйқудан,

Гуллар қараб қолар қизлар, юрганда.

           

Оқ, пушти, ранг-баранг либослар танда,

Баҳорга ҳамоҳанг қизлар қадами.

Қушлар тиниб қолар, қизлар сукунат боғда,

Ғунча бағрин очар, қизлар кулганда.

 

Қани, сиз қайдасиз, ботир йигитлар,

Қарашлар ҳайратли, тилларингиз лол!

Юрак шодон тепар, кулади кўзлар,

Ўз-ўзидан мулойим куласиз,

Сизлар, кулганда қизлар!

ЧАМАН.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат