Алоқа | Обуна

Ўзбек халқининг ҳунармандчилик санъати ва маҳорати!

Меҳнат инсон ҳаёти учун, унинг фаровон турмуш кечириши учун ҳамиша асос бўлиб келган ва шун-дай бўлиб қолади. Меҳнат қадимдан жамиятнинг ахлоқий принципи ҳисобланиб келинган.
Ота-боболаримиз асрлар давомида меҳнатни улуғлаб келишган ҳамда ўзла-риям сидқидилдан меҳнат қилишган. Бизга улардан мерос бўлиб қолган барча хазиналардан бири — ҳунармандчилик ана шу баракали меҳнатнинг маҳсулидир.
Жаҳон фанининг ривожига бебаҳо ҳисса қўшган Ал-Хоразмий, Ибн Сино, Исмоил Бухорий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари бобокалон-ларимиз ёшларни ҳунар-манд бўлишга чақирган-лар.
Шу боисдан, жаҳонда-ги барча халқларнинг мақолларида бўлгани каби, ўзбек мақолларида ҳам, касб-ҳунар эгаллаш улуғланади, кишилар тадбиркорликка даъват этила-ди. “Ҳунар — ҳунардан унар!”, “Ҳунарманднинг нони бутун” каби ўнлаб мақоллар бунга ёрқин мисол бўлади.
Халқимиз: “Ҳунар — ҳунардан унар!” – деганида одамнинг ризқ-у насибаси ҳунардан, меҳнатдан пайдо бўлишини назарда тутган. Ота-боболаримиз азал-азалдан ҳунарманд, ижодкор, миришкор бўлишган. Ҳатто-ки, пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом чўпон ва савдо-гар бўлган, Довуд алайҳиссалом темир-чилик билан машғул бўлган, Исо ала-йҳиссалом сават тўқиш билан шуғуллан-ган.
Бизгача мерос сифатида қолган ҳунарлар орадан неча юз йиллар ўтса-да, ҳали-ҳануз қадр-қимматини йўқотмай, кўрки-тароватини намойиш этиб турибди.
Қадимда ўғил болалар ва қизларнинг ўзларига хос алоҳида-алоҳида касб-кор ўрганиш усуллари бўлган.
Масалан, ўғил болалар дурадгорлик, ғишт терувчилик, бешиксозлик, сандиқ-созлик, боғбонлик, этикдўзлик, ганжкор-лик, наққошлик ҳунарларини эгалласа, қиз болалар дўппидўзлик, чеварлик, каш-тадўзлик, йўрмакдўзлик, жияк тикувчи-лик ҳунарларини эгаллашга иштиёқманд бўлганлар.
Ҳар ким ўз жинсига, жисмоний кучи-га, зеҳнига, зийраклигига қараб, хоҳла-ган ишини ўрганиб, шу билан машғул бўлган.
Азал-азалдан ҳунарли бўлиш, фақат йигитларгина эмас, балки қизлар учун ҳам шарт ва мажбурий эди. Улар қандай тоифадаги оиладан — у бой хонадонми ёки ўртаҳолми — бундан қатъий назар, ҳунарли бўлишлари зарурат ҳисоблан-ган.
Ота-оналар болаларининг келажаги-ни ўйлаб, уларни илк ёшларидан меҳнат-га солиб, чиниқтириб боришган. Зеро, тўғри тарбиянинг энг таъсирли, энг самарали усу-лиям, айнан меҳнат-дир.
Ота-оналар болаларининг меҳ-нат қилишларига ҳамма вақт ҳам муҳ-тож бўлавермайди-лар, лекин болани ёшликдан ишга ўргатиш, меҳнатга кўниктириш ўзлари-нинг зиммаларидаги бурч эканлигидан шундай йўл тутишган.
Оилада қизлар, аксарият ҳолларда каштадўзлик билан шуғулланишган. Қизлар ёстиқларни, кийим-кечакларни, пардалар, сочиқлар каби буюмларни нафис кашталари билан безатишган.
Каштадўзлик ўта нозик ҳунар тури бўлганлиги туфайли, оналаримиз ушбу ҳунар сирларини ипидан-игнасигача ўргатишган.
Ушбу нозик санъат турини ўргатиш анча вақт сарфлашни, доимий кузатувни талаб қилган. Матони тортмай, нафис қилиб тикиш, гуллар, манзараларнинг рангларини тўғри танлай билиш лозим бўлган.
Каштани қизлар, кўпинча табиат қўй-нида тикишган. Негаки, атроф-муҳитдан, гуллардан, қушлардан нусха олиш, тоза ҳавода, гўзал манзараларда тикиш улар-га кўтаринкилик бағишлаган. Қизлар меҳнат жараёнида қўшиқлар айтишган:

Кашта тикдим санама,
Ўтлар ёнди танама,
Тикмай, десам уришар –
Уйда турган энам-а.
Илма тикдим илиб-илиб,
Томоша айланг ёнима келиб.
Раҳмат, дейди кўрган киши –
Ҳар гулима ҳайрон қолиб.

Бундай қўшиқлар қизларнинг меҳнат фаолиятлари билан бевосита алоқадор-ликда вужудга келган. Айни қўшиқларда-ги сўзлар онгли тарзда ўйлаб қўйилмаган бўлиб, улар кўпроқ меҳнат жарёнидаги муайян ҳаракат ритмига мос келувчи хитоб ва хонишлардан иборат бўлган. Қўшиқ айтиб, чиройли табиат қўйнида завқ билан кашта тикиш қизларга руҳий кўтаринкилик бағишлаб, уларга куч-ғай-рат, бардамлик ато этган.
Каштадўзлик, айниқса қизларни тур-мушга узатишда жуда қўл келган. Бу, биринчидан, сеп тайёрлашда оилага мод-дий ёрдам берса, иккинчидан, ўғил уйлантирадиган хонадон соҳиблари ҳам қизнинг одоб-ахлоқи, ҳаёси рисоладаги-дек бўлишидан ташқари, албатта улар-нинг ушбу ҳунарига алоҳида эътибор беришган.

С. АРТУҚМЕТОВА,
Сайрам ўлкашунослик
музейининг ходимаси.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат