Алоқа | Обуна

Уйда кетчуп тайёрлашни биласизми?

Турли таомларга янада маза берувчи кетчупни уйда тайёрлаш мумкинлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз. Муҳими тайёридан мазалироқ ва турли зарарли қўшимчаларсиз.
Бунинг учун бизга 3 килограмм помидор, 0,5 килограмм олма, 0,25 килограмм пиёз керак бўлади. Помидор қирғичдан ўтказилиб, пўстлоғи алоҳида қолади. Пиёз ва олманинг ҳам пўсти арчилиб қирғичдан ўтказамиз. Бу жараённи блендер ёрдамида бажариш ҳам мумкин.
Сўнг масаллиқларни қозонга солиб 50 дақиқа қайнатамиз. Вақти-вақти билан тагини ковлаб турамиз.
Сузишдан 10 дақиқа олдин 1,5 ош қошиқ туз, 1,5 пиёла шакар, гаримдори, мурч ва 50 грамм олма сиркаси қўшамиз.
Тайёр бўлгач шиша идишларга жойлаб қишга ёпиб қўйилади. Иссиқлигида ҳам жуда мазали. Фарзандларингиз учун тайёрласангиз аччиқ зираворлар қўшилмайди.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат