Алоқа | Обуна

Ўсмирларнинг республика турнири

17-19 ноябрь кунлари оралиғида Тулкибош туманида 2003-2004 йилларда туғилган ёш ўсмирлар орасида волейбол бўйича республика миқёсидаги турнир бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақага вилоятимиздан спорт мактаблари вакиллари келиб, ўзаро баҳслашишди. Терма жамоамиз аъзолари 4-сонли спорт мактаби ўқувчиларидан ташкил топган эди.
Финал ўйинларида бизнинг терма жамоамиз аъзолари Шимкент шаҳри ҳамда Тулкибош спорт мактаблари жамоаларини енгиб, биринчи ўринни эгаллашди.
Иккинчи ўрин Шимкент шаҳри ёш волейболчиларига насиб этди, учинчи ўрин Тулкибош спорт мактаби ўқувчиларига буюрди.
Бизнинг ғолиб спортчиларимиз ёрлиқлар, медаллар ва кубоклар билан муносиб тақдирландилар.
Мусобақада ёш спортчиларимизга мураббийлик қилган Ш. Ғуломовга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

4-сонли спорт мактаби:
О. ЭГАМБЕРДИЕВ.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат