Алоқа | Обуна

Ўрганамиз ва ўргатамиз!

Агарда сизнинг фантазиянгиз кучли, қобилиятингиз етарли бўлса — яроқсиз, кераксиз нарсалардан турли гўзалликлар яратиш мумкин…
Биз — “Жануб жарчилари” газетасининг ижодкорлари бугундан бошлаб, ўз муштарийларимизга турли хил ана шундай буюмларнинг тайёрланиш усулларини ўргатиб борамиз.
Қани, таътил вақтида қандай машғулотлар билан шуғуллансам экан, дея бош қотираётган дўстларимиз, нималарга қодир эканлигингизни бир синаб кўринг-чи!

Чойнак — бу унга жуда керак!

Расмдаги каби турли-туман рангдаги ва бир хил катталикдаги тошларни йиғиб қўйган бўлсангиз, уйингизни тартибга келтираётган вақтда уларни ташлаб юборишга шошилманг.
Қаттиқ матони айлана шаклида қирқиб оламиз ва ҳамма тошларни бир четдан елимлаб чиқамиз. Қарабсиз-ки, табиий, ўзгача кўринишга эга чойнак остига қўядиган буюм пайдо бўлади.

Тошлардан кактус

Қурилиш ишларидан ортиб қолган, ҳеч кимга кераксиз бўлган тошлардан ҳам ажойиб манзараларни яратиш мумкин. Навбатда сизларга тошлардан кактус ясашни ўргатамиз.
Бунинг учун бизларга ялпоқ, думалоқ ва чўзинчоқ шакллардаги 8 дона тош керак бўлади. Яшил ва оч яшил ранглардаги бўёқлар билан тошларга ранг берамиз. Кейин оқ рангли бўёқ ёки замазка ёрдамида, худди кактус гули баргларидаги каби оқ нуқталар ва чизиқлар чизиб чиқамиз.
Тошлардаги бўёқлар қуриганидан сўнг, унча катта бўлмаган тувакнинг тагига майда-майда тошларни соламиз. Сўнг бўялган тошларни, худди кактус каби ўрнатиб чиқамиз.

Интернет материаллари асосида
ЭЪТИБОР тайёрлади.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат