Алоқа | Обуна

Туркияда дам олишнинг 12 та қоидаси:

*Турк лирасини аэропортдан ва меҳмонхоналардан сотиб олишга шошилманг. Туркия шаҳарларидаги кўчалардан ва пул алмаштириш пунктларидан ўзингизга қулай нархда алмаштириш имкониятингиз бор.
*Пул алмаштириш пунктларида тенгени ҳам алмаштириш мумкин, лекин унда сизга маъқул нарх бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун, доллар ёки еврони алмаштирганингиз маъқул.
* Овқатланаётган вақтингизда столингизни қаровсиз қолдирмасликка харакат қилинг. Агар очиқ ойнали таомхоналарда ёки очиқ ресторанларда бўлса, швед столининг хизматидан қушлар фойдаланишади. Денгиз қирғоқларида эса, чайка қушларининг официантлари бўлиб қолманг!
*Авлиё София ибодатхонаси ҳамда Султон Аҳмад масжиди оралиғида туристлар учун мўлжалланган ахборот маркази жойлашган. У ерда ҳар доим сизга шаҳарнинг харитасини олишга ёрдам беришади. Қоидага биноан, шаҳар хариталарини ўзингиз хоҳлаган меҳмонхоналардан ҳам бепул олиш ҳуқуқига эгасиз.
*Гранд бозорига чиқишдан олдин сизга, албатта нотаниш инсонлар дуч келиб,ўзларининг арзон ва қалбаки пулларини таклиф этишлари турган гап. Улар билан, асло бир чеккага чиқиб гаплаша кўрманг. Чунки Гранд бозорининг катта ўғрилари жуда кўп ишлайдилар.
* Гранд бозоридан товар харид қилишга шошилманг. Бу ер ўзига яраша қиммат нархда савдо қилинадиган жой. Агар чўнтакбоб нархдаги бозор керак бўлса, Гранд бозорининг пастки қисмига ўтинг. Сиз у ерда кўпгина Босфор савдо шохобчаларини кўрасиз. Улар қаторида харидни ҳам арзон баҳода қила оласиз.
*Митингларни кузатишга одатланманг. Истамбулдаги митинглар, одатда, кўпроқ Тақсим майдонида ва Истиқлол кўчасининг тор йўлакчасида бўлади. Агар полиция ходимларини кўриб қолгудек бўлсангиз, дарҳол у ерни тарк этинг. Улар қаршилик кўрсатганлар билан жанг олиб бориш эҳтимоли бор. Улар орасида қолиб кетмаслигингиз жуда ҳам муҳим.
*Каппадок ер ости шаҳрига отлансангиз ва ҳаво шарида экскурсияга чиқсангиз, албатта ўзингиз билан иссиқ кийим олинг.
*Қадим шаҳарларни айланган вақтингизда олдингизга нотаниш одамлар келиб, қадимги тангалар билан савдо қилиши мумкин. Уларнинг қалбаки товарларини харид қилишдан сақланинг. Агар сизда қадимги нарсаларни ҳарид қилиш иштиёқи бўлса, Анталия шаҳрининг марказига, Калеичи қадим шаҳрига ва антиквар дўконлардан харид этишингизни тавсия қиламиз.
*Экскурсиялар учун билетларни меҳмонхоналардан эмас, кўча бўйлаб жойлашган агентликлардан, аҳоли яшайдиган яқинроқ пунктлардан сотиб олиш қулайроқ ва арзонроқ.

Гулбаҳром АБАТОВА таржимаси.

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат