Алоқа | Обуна

Тест билимдони

20151018_142835

Сайрам туманидаги 12-сонли Т.Рустамов номли мактаб-гимназияда Орис, Қорабулоқ ва Кўлкент қишлоғидаги битирувчи синф ўқувчилари орасида «Тест билимдони» олимпиадаси ўтказилди. Унда жами 15 мактабдан 147 ўқувчи қатнашди. Тест китобчалари Шимкент шаҳар тест марказидан олинди. Натижалар шу мактабнинг ўзида касб мутахассислари томонидан текширилди.
Мактабнинг мажлислар залида тарих фани ўқитувчиси Абдурашид Тожиев, шу мактабнинг собиқ ўқувчиси, Қарағанди давлат университетининг магистранти Фахриддин Абдука-римовлар тестга тайёргарлик кўриш бўйича маслаҳатлар беришди. «NiK» корпорацияси президенти Бадриддин Нишонқулов юқори балл олган 5та мактаб ва 5 нафар ўқувчини пул мукофотлари билан тақдирлади.

Тест натижалари
Ўқувчилар орасида:
1-ўрин: Мафтуна Мавлонова, 12-сонли Т.Рустамов номли мактаб-гимназия;
2-ўрин: Дилшод Мамедов, 77-сонли Ҳамза номли умумий ўрта мактаб;
3-ўрин: Дилрабо Абдазимова, 10-сонли “Қорабулоқ” ўрта мактаби;
4-ўрин: Олтиной Алиева, 12- сонли Т.Рустамов номли мактаб-гимназия;
5-ўрин: Динора Сидиқова, 100-сонли умумий ўрта мактаб.

Мактаблар орасида:
1-ўрин: 77-сонли Ҳамза номли умумий ўрта мактаб;
2-ўрин: 12-сонли Т.Рустамов номли мактаб-гимназия;
3-ўрин: 42-сонли Фурқат номли умумий ўрта мактаб;
4-ўрин: 65-сонли А.Музрапов номли умумий ўрта мактаб;
5-ўрин: 63-сонли Қ.Сатпаев номли умумий ўрта мактаб.
«Тест билимдони» олимпиадасига «NiK group» корпорациясининг президенти Бадриддин Нишонқулов ҳомийлик қилди. У олимпиада сўнгида сўзга чиқиб, ўқувчиларга келгуси беллашувларда омад тилади.
Навбатдаги «Тест билимдони» 3-сонли Ҳамза номли ўрта мактабда жорий йил ноябрь ойида ўтказилади.

А.МАВЛОНОВ.

Share this Post :

One Response to “Тест билимдони”

  1. 29.04.2018 at 23:21 #

    Menga hammasi yoqdi

Изоҳ ҳожат