Алоқа | Обуна

“Тест билимдони” танловининг Н И З О М И

Жанубий Қозоғистон вилоятидаги ўзбек тилида ўқитиладиган мактабларнинг
битирувчилари ўртасида ўтказиладиган “Тест билимдони” танловининг
Н И З О М И

I. Танловнинг мақсади
Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаевнинг 2017 йил 12 апрелдаги “Келажакка нигоҳ: оммавий янгиланиш” дастурий мақоласи ҳамда 2018 йил 10 январдаги “Тўртинчи саноат инқилоби шарт-шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари” номли Қозоғистон халқига йўллаган Мактубининг 7- “Инсоний капитал – янгиланишнинг асоси” бўйича тегишли вазифаларни амалга ошириш орқали мактаблар битирувчиларининг Қозоғистон Республикаси билим муҳитида рақобатбардош шахслар сифатида шаклланишлари учун имкониятлар яратиш.

ІІ. Танловнинг вазифалари
– Мактаблар битирувчиларининг жамиятдаги фаолликларини ошириш ва уларнинг лидерлик қобилиятларини ривожлантиришга имкон бериш;
– ўзбек тилида ўқитиладиган мактаблар битирувчиларининг ягона миллий тест (ЯМТ)нинг янги формати бўйича тайёрланиш даражаларини кўтариш;
– янги форматдаги ЯМТ топширишни машқ қилдириш орқали битирувчиларнинг муваффақиятли натижага қўл етказишлари борасидаги билимлари, кўникмалари ва малакаларини ривожлантириш;
– ўзбек тилида ўқитиладиган мактабларнинг битирувчиларини Қозоғистон Республикасининг нуфузли олий ўқув юртларига давлат билим гранти асосида ўқишга киришга йўналтириш:
– ўқувчиларни ЯМТга тайёрлашда юқори натижага қўл етказган мактабларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш ва кўпчиликка таништириш.

ІІІ. Танловни ўтказиш вақти
2018 йилнинг 31 март куни соат 9.00 да – 11-синфларнинг ўқувчилари орасида.
2018 йилнинг 29 апрель куни соат 9.00 да – 10-синфларнинг ўқувчилари орасида.

IV. Танловни ўтказиш жойи
Шимкент шаҳри, Сайрам даҳаси, Амир Темур кўчаси, 262,
Юсуф Сарёмий номидаги 107-сонли лицей мактабининг биноси.

V. Танловни ўтказиш тартиби
1. Танловда Жанубий Қозоғистон вилоятидаги ўзбек тилида ўқитиладиган мактабларнинг 10- ҳамда 11-синфлари ўқувчиларидан (аралаш тилларда ўқитиладиган мактабларнинг, фақат ўзбек тилида ўқитиладиган синфлари ўқувчиларидан) энг қобилиятлилари қатнашишлари мумкин. Мактаблар томонидан берилган тизимда кўрсатилган ўқувчилар бошқа ўқувчилар билан алмаштирилмайди.
2. Танловда ҳар бир мактабдаги битирувчиларнинг 10 фоиз қисми қатнашади (агар битирувчи ўқувчилар сони 50 нафардан кам бўлса, 5 нафар ўқувчи иштирок этади).
2017 йилнинг 25 мартига қадар танловда қатнашувчи ўқувчилар ҳақидаги маълумотлар қуйидаги жадвал бўйича топширилиши лозим.
Маълумот электрон нусхада testbilgiri2018@mail.ru почтасига юборилади.


3. Танлов ЯМТнинг янги формати қоидалари асосида ўтказилади. Тест синови (ўқув саводхонлиги, математик саводхонлик, Қозоғистон тарихи, икки танлов фани) 5 та фан бўйича ўтказилади.
Тест учун 210 дақиқа (минут) вақт берилади.
4. Ўқув саводхонлиги, математик саводхонлик, Қозоғистон тарихи фанлари бўйича 20 тадан савол (20 + 20 + 20 = 60 та саволга — 60 балл), иккита танлов фанидан 30 тадан савол (30 + 30 = 60 та саволга — 80 балл), умумий 120 та саволга — 140 балл.
5. Танлов иштирокчиларини тест ўтказиладиган жойга олиб бориш ва олиб келиш ҳамда тест китобчалари билан таъминлаш олиб келувчиларнинг зиммаларига юклатилади (тест китобчаларига 360 тенгедан танлов ўтказиладиган куни ташкилотчи ҳайъатга етказилади).
Тушлик таъминоти ҳамда тақдирлаш вазифаси ташкилотчиларнинг зиммаларига юклатилади.
6. Тест вақтида ўқувчиларнинг тартиб сақлашлари навбатчилар томонидан назорат остига олинади. Ўқувчиларнинг тест китобчаларини ўзбошимчалик билан алмаштиришлари, шпаргалкалардан, маълумотнома китобчаларидан, калькуляторлар ва уяли алоқа воситаларидан фойдаланишларига рухсат этилмайди.
Ўқувчилар, фақатгина “Д. И. Менделеевнинг химиявий элементлар даврий жадвали”, “Кислота, асос ва тузларнинг сувда эрувчанлик жадвали”дан фойдаланишлари мумкин.
Танловга ўқувчилар ўзларининг шахсий гувоҳномалари билан келишлари керак.
7. Юқорида қайд этилган талабларни бузган ўқувчилар танловдан чиқариб юбориладилар ва уларга “ноль” балл қўйилиб, мактабнинг умумий баллига қўшиб ҳисобланади.
8. “Тест билимдони” танловида қатнашувчи ўқувчилар тегишли мактабнинг 10- ҳамда 11-синфлари /31.03 куни фақатгина 11-синфлар, 29.04 куни, фақатгина 10-синфлар/ ўқувчилари бўлишлари шарт. Қоида бузилган шароитда, бундай хатоликка йўл қўйган мактаб танловдан четлатилади.
9. Хоналардаги навбатчиликка тестда қатнашувчи мактабларнинг тайёргарлик ишларига жавобгар шахслари қўйилади.
10. Апелляция комиссияси аъзолари таълимни ривожлантириш маркази томонидан тузилади.
11. Апелляция комиссияси аъзоларига ариза бериш имконияти иштирокчининг аудиториядан чиққунига қадар берилади.

VI. Танлов ғолибларини мукофотлаш
Ғолибларни тест марказининг мутахассислари аниқлайдилар;
энг юқори балл тўплаган 10 нафар ўқувчи ва ўртача баллари юқори бўлган 3 та мактаб жамоаси ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар;
қатнашувчиларнинг ва жамоанинг тўплаган баллари тенг келиб қолган тақдирда ғолиблик математика саводхонлигидан тўпланган балл бўйича аниқланади.
Кам сонли ўқувчилар қатнашган мактабларнинг ўртача балларини ҳисоблашда мактаб битирувчилари сонининг юқорида кўрсатилган 10 фоиз қисмига (агар битирувчи ўқувчилар сони 50 нафардан кам бўлса, 5 нафар ўқувчига) бўлинади.
Танлов натижалари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ташкилотчилар
Жанубий Қозоғистон вилояти ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси.
Жанубий Қозоғистон вилояти ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси ҳузуридаги таълим кенгаши.
“Таълимни ривожлантириш” жамоат бирлашмаси.
Ҳомийлар
Жанубий Қозоғистон вилояти ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси ҳузуридаги хусусий тадбиркорлар кенгаши.
Жанубий Қозоғистон вилояти ўзбек драма театри.
Ахборот ҳомийлари
“Жанубий Қозоғистон” ва “Жануб жарчилари” газеталари.

Ташкиллаштирувчи ҳакам
Қўшимча саволлар бўйича телефонлар: 8(72-52) 26 11 48, + 7 702 190 90 80, + 7 702 390 32 95.
Е-mail: testbilgiri2018@mail.ru.

Share this Post :

2 комментария to ““Тест билимдони” танловининг Н И З О М И”

  1. 11.04.2018 at 09:04 #

    Динора Анварова

  2. 12.04.2018 at 11:05 #

    Зоооор

Изоҳ ҳожат