Алоқа | Обуна

Таҳририятга ташриф ҳамда саёҳат!

«Жануб жарчилари» газетаси таҳририятига Шимкент шаҳридаги С. Кубеев номидаги 56-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилари ва ўқувчилари меҳмонлар тариқасида ташриф буюришди.
Камина «Болалар олами» газетасининг муҳаррири сифатида болажонларимиз учун чоп этилаётган мазкур матбуот нашримизнинг тайёрланиш жараёнлари ҳақида сўзлаб бердим. Сўнгра ташрифчи ўқитувчилар ҳамда ўқувчиларни таҳририят ходимлари билан таништириб, таҳририятимизга улар биланўзига хос саёҳат уюштирдик.
Саёҳат Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастури асосида ташкиллаштирилган тадбирлар сирасидан бўлиб, ўқувчиларни газета тайёрлаш жараёни билан таништириш, уларга маълумот бериш мақсадида уюштирилган эди.
Бу борада болажонларнинг қизиқишларини ўрганиш учун имконият яратиб, узоқ йўл юриб келган 2-“Ж” синф ўқитувчиси Шоҳида Тошалиевага, 3-“Е” синф ўқитувчиси Меҳри Кўрчиевага ҳамда 52-сонли мактабда узоқ йиллар давомида ўзбек тили ва адабиёти фанидан дарс берган Раҳима опа Бўроновага улкан миннатдорчиликларимизни билдирамиз. Кириб келаётган Янги йил байрамида уларга тинчлик ва осойишталик, омад ҳамда муваффақият тилаймиз!

P.S: — Ҳар бир бола совғани яхши кўришини инобатга олган ҳолда, жажжи меҳмонларимизга қувонч улашиб, таҳририятимиздан эсдалик сифатида махсус совғаларни тақдим этдик.

Гулноза МАҚСАТОВА,
“Болалар олами” газетасининг
муҳаррири.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат