Алоқа | Обуна

Сайрамнинг паҳлавон спортчилари билан учрашув

Сайрамнинг алп спортчилари туман ёшлари билан учрашдилар ва биз ажойиб кечанинг гувоҳи бўлдик. Бу ерда яхши фикрлар ҳамда чиройли гаплар гапирилди. Айни боисдан ҳам, мазкур тадбирни ёшларимизнинг ёмон иллатлардан йироқ юришларига туртки бўла оладиган ибратли ишнинг бошланиши, дея оламиз.
Туманимиздаги спорт соҳасига дахлдор шахсларни ардоқлаш ва уларга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида туман раҳбарлари алоҳида тўхталиб ўтдилар. Уларни ёшларимиз қўллаб-қувватладилар.
Сайрам туманининг Оқсувкент қишлоғидаги Қ. Жандарбеков номли маданият уйида мамлакатимизнинг обрўсини орттириб, халқаро рейтингга чиқиб, юртимизнинг байроғини юксаклардан туширмай, спорт соҳасига ўзларининг озми-кўпми ҳиссаларини қўшиб келаётган туманимиздан чиққан фаол спортчилар билан ўтказилган учрашув буларга далил бўлди.
Мазкур учрашувнинг муҳтарам меҳмонлари: боксдан ҳарбийлар орасидаги жаҳон чемпиони, қатор халқаро турнирларнинг ғолиби, ҳозирги кунда боксдан тўрт марта нуфузли мусобақада қатнашиб, тўрттасида ҳам нокаут билан ғалаба қозонган Бобиржон Мўминов, “Жеткундо” якка кураш тури бўйича икки марта жаҳон чемпиони, халқаро даражадаги спорт устаси Ал-Бухорий Ирисметов, 2016 йилда Тайпейда қизлар орасидаги эркин курашдан ўтган Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибаси Аяжан Марқашева, 2016 йилда Тайпейда қизлар орасида ўтган Осиё чемпионатининг бронза медали соҳибаси, бўлғуси олимпиада чемпиони Арип Нуржигит бўлишди.
Туманимиздан чиққан фаол, ёш спортчиларимизни ёшларга намуна сифатида кўрсатиш ёшларнинг соғлом турмуш тарзларини яхшилаш, уларнинг бўш пайтларидан унумли фойдаланишлари, спортга бўлган қизиқишларини орттириш орқали тани соғликка эршишларини кўзда тутганди.
Соғлом авлодни тарбиялаш ҳамда ватанпарварликка ундашга асосланган ушбу тадбир Сайрам тумани ҳокимининг ўринбосари Мадияр Оразалиевнинг ташаббуси ҳамда “Ёшлар маркази” томонидан уюштирилди.
Тадбир давомида спортчиларимиз ёшларни қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб беришга ҳаракат қилдилар ва уларнинг спортга нисбатан бўлган қизиқишларини янада орттирдилар.
Учрашув сўнгида туманимизнинг зиёли бўғини вакиллари, олдинги авлод вакиллари ёшларимизга ўзларининг оқ фотиҳаларини бериб, елкаларига чопон ёпдилар.
Тадбирга: ёшларимизга ўрнак, намуна бўла оладиган, элини суядиган ёшлар кўп бўлаверсин, деган фикр билан якун ясалди.

Ўз мухбиримиз.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат