Алоқа | Обуна

Сарвиноз – мутлақ чемпион!

Агарда сиз — азиз газета мухлисларининг, ёдларингизда бўлса, матбуот нашрларининг яқин кунлардаги сонларидан бирида сайрамлик ёш, келажаги порлоқ бўлган теннисчи қизимиз Сарвиноз Мирқодирова ҳақида мақола чоп этилганди. Мақолада Сарвинознинг стол тенниси оламидаги ютуқлари ҳақида батафсил маълумот берилганди.
Айни кунларда Қарағанди шаҳрида 2004 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ва қизлар орасида ўтказилган Қозоғистоннинг навбатдаги чемпионатида иштирок этган Сарвиноз қизимиз қаторасига тўртта олтин медаль соҳиби бўлиб, чемпионатнинг мутлақ ғолибига айланди.
Сарвиноз жамоавий беллашувларда (таркиби — Сарвиноз Мирқодирова, Севинч Ашурметова, Аружон Нуржон қизи, Комила Назарбекова, Сарвиноз Саидмуродова), шунингдек, шахсий биринчиликда, жуфтлик ва аралаш беллашувларида ҳам жонбозлик кўрсатиб, тўртта олтин медални қўлга киритди ва ЖҚВ жамоасини чемпионатда 1-ўринга олиб чиқишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Кейинги совринли ўринларни Қарағанди ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларининг жамоалари эгаллашди. ЖҚ вилоятининг ўғил болалар жамоаси ушбу сафар бешинчи ўрин билан кифояланишди.
Сарвиноз қизимизнинг ва ЖҚВ спортчиларининг улкан ютуқларидан кейин уларнинг устоз-мураббийлари Мирёқуб ака Мираслонов ва Мирҳамид Заббархоновнинг меҳнатлари зое кетмаганлигига яна бир бора амин бўлдик.

И. ТОЖИБОЕВ.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат