Алоқа | Обуна

Самарқанд сафаридаги таассуротлар

Энг аввало, Оллоҳга минг қатла шукур, шундай тинч ва осойишта юртда яшаётганимиз учун.
Мен шогирдим 11-синф ўқувчиси Умида Фарҳодова билан биргаликда қадим ва навқирон Самарқанд шаҳрида бўлган сафардан жуда катта таассуротлар билан қайтдик.
Самарқанд шаҳридаги самарали сафарда, биринчи навбатда, бизларга жонбозлик кўрсатган ой юзли Эътиборхон ва ширинсухан Баҳромжонга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Аждодларимиздан қолган маънавий хазинани ўз кўзларимиз билан кўриш бизлар учун ката бахт бўлди.
Ушбу сафарни уюштирган Гулираъно Расулова ва “Жануб жарчилари”нинг барча жамоасига «Қарноқ» умумий ўрта мактаби жамоаси номидан ўз ташаккуримизни билдирамиз. Ҳар доим шундай ишлардан чарчамай, муштарийларингиз сони бундан-да кўпроқ бўлишини Оллоҳдан сўраб қоламиз!

«Қарноқ» умумий ўрта мактабининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси:
Ирода ФОЗИЛ қизи.

Фарида ШОДИЕВА, “Сайрам” мактаби, Сайрам даҳаси:
– Қулай фурсатдан фойдаланиб, “Жануб жарчилари” газетаси жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Мана шундай саховатгўй инсонлар борлигидан фахрланиб, келажакда айни ўзбекзабон газетанинг даврий матбуот нашрлари орасидаги энг севимли ва оммабоп газета бўлиб қолишига тилакдошман!
Самарқанднинг барча жойлари таҳсинга лойиқ экан. Айниқса менга Имом ал-Бухорийнинг мақбараси ёқди. Шундай буюк инсонларнинг авлодлари эканлигимиздан фахрланиб кетдим. Мана шунақа табаррук жойларга зиёратга бориш насиб этганидан бошим кўкка етди. Мен шу мисралар билан гапимни ниҳоясига етказмоқчиман:
Отлар туёғидан эзилмас майса,
Майсалар қувонар отлар кўпайса.
Майсадек қувонар меҳрибон элим,
Халқ ғамин егувчи мардлар кўпайса.
“Жануб жарчилари”: ваъдага вафо – марднинг иши!

“Жануб жарчилари” газетаси билан бир неча йиллардан бери ҳамкорликда ишлаётганимиз учун, яқинда муносиб совғаларимизни олдик. Яъни гўзал Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳатда бўлиб қайтдик.
Очиғини айтсам: мен Самарқанд сафарининг бундай даражада зўр бўлишини кутмаган эдим. Бизлар Гўри Амир мақбараси, Регистон майдони, Улуғбек мадрасаси ва Шоҳи зинда мажмуасини зиёрат қилдик. Менга Самарқанд шаҳрининг энг ёққан жойлари Регистон майдони ва Улуғбек мадрасаси бўлди.
Бизга мана шундай саёҳатга бориш учун бепул сертификат берган “Жануб жарчилари” газетаси таҳририяти жамоасига улкан миннатдорчилик билдираман!

“Тошаноқ” умумий ўрта мактабининг
меҳнат фани ўқитувчиси:
Д. НОРМЕТОВА.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат