Алоқа | Обуна

Қорамуртнинг ўғлони – Қозоғистоннинг чемпиони!

Қозоғистон Республикаси Президенти Н. А. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурида мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий-иқтисодий ривожга, маънавий тараққиётга ҳамда баркамол авлодга таълим-тарбия, билим беришга жуда катта эътибор қаратилгандир.
Ҳозирги кунда Қорамурт қишлоғидаги 1-сонли гимназия мактабида таълим-тарбия олаётган 11-синф ўқувчиси Аҳрор Турғунбоев дарслардан ташқари, спортнинг кикбоксинг тури билан 7 йилдан бери шуғулланиб келмоқда.
Аҳрор қишлоқ, туман ҳамда вилоятимизда бўлиб ўтган мусобақаларда нуфузли ўринларни эгаллаб, бир қанча медаллар соҳиби бўлган. Масалан: 13-15 октябрь кунлари Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича 1999-2000 йилларда туғилган ёшлар орасида ўтказилган мусобақада 60 килограмм вазнда иштирок этиб, 1-ўринни эгаллади.
26-29 октябрь кунлари Тараз шаҳрида кикбоксингдан 1999-2000 йилларда туғилган ёшлар орасида Қазибек Тауасар ўғлига атаб ўтказил-ган мусобақада 60 килограмм вазн тоифасида иштирок этиб, 2- ўринга сазовор бўлиб, устози Ифтихор Ботировнинг ҳамда мактабимиз жамоасининг ишончларини оқлади.
Аҳрор Турғунбоевнинг навбатдаги мусобақаси 23-26 ноябрь кунлари Ўскемен шаҳрида 1999-2000 йилларда туғилган ёшлар иштирокида ўтказилган мусобақада 60 килограмм вазнлилар ўртасида Қозоғистон Республикаси чемпионлиги учун бўлиб ўтди. Аҳрор ушбу мусобақада ҳам ўзининг жасурлиги ва куч-ғайратини ишга солиб, барча сафдошларини доғда қолдириб 1-ўринни эгаллаб қайтди.
Аҳрорни юқоридаги сингари салмоқдор ютуқлари билан 1-сонли гимназия мактабининг жамоаси ҳамда мактаб директори Т. Дўсметовнинг шахсан ўзи астойдил табрикладилар.
Бундай юксак муваффақиятлар, нафақат Аҳрорнинг оиласининг, балки бутун Қорамурт қишлоғи аҳолисининг ифтихорига айланди.
Аҳрор ушбу сафарги улкан ютуғини Мустақилликнинг 26 йиллигига туҳфа қилди. Биз Аҳрорнинг ўқишларига муваффақиятлар тилаймиз ҳамда спорт мусобақаларида янада юксак чўққилардан кўринаверишига истакдошмиз.

1-сонли гимназия мактабининг
кутубхоначиси:
М. ҲОЖИЕВА,
бошланғич синф ўқитувчиси:
Д. ТОЖИБОЕВ.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат