Алоқа | Обуна

Офарин, ўзбек мусиқа санъати!

Ўзбек миллий чолғу асбоблари азал-азалдан миллатимиз орасида улуғланиб келган. Бундай чолғу асбобларида яралаётган, улардан таралаётган куй-қўшиқлар, наволар, нафақат ўзбек миллати, балкибошқа миллатлар қалбида ҳам қизиқиш уйғотади.
“Ўзбек халқининг тили, маданияти ва анъаналари куни” байрамида Қарноқ қишлоғида ташкил этилган “Суғдиёна”, Қорабулоқ қишлоғидаги “Олтин мерос” миллий чолғу асбоблари гуруҳларининг жудаям чиройли чиқишлари рус, қозоқ ва бошқа этносларнинг вакиллари томонидан юқори баҳолангани сўзимизга далил бўла олади.
Жанубий Қозоғистон вилояти ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси томонидан ўзбек халқининг миллий тароналарини янада юксакларга кўтариш мақсадида “Офарин-2017”номи остидаги йил миллий чолғу асбоблари фестивалини ўтказишга қизғин тайёргарлик олиб борилмоқда.
Санъаткорлар уюшмасининг раиси Сайдулла Маҳмудов бу галги тадбирга катта ва кучли ҳамда қизғин тайёргарликлар олиб борилаётганлигини таъкидлади:
– “Офарин-2017” миллий чолғу асбоблари фестивалини уюштиришимиздан мақсад Қозоғистон Республикасида яшаётган халққа ўзбек миллатимизнинг миллий чолғу асбобларини таништириш, миллийлигимизни унутмасликдир. Тайёргарлик қизғин давом этмоқда. Тадбирга шаҳарлар-у қишлоқлардан қатнашувчилар таклиф қилинган.
Ғолиблар махсус совғалар ва сертификатлар билан тақдирланадилар. Яхши куй, чиройли кўринишларни истаган барча хоҳловчилар мана шу фестиваль томошасига ташриф буюришлари мумкин бўлади. Насиб қилса, фестиваль жудаям чиройли ўтади.
“Жануб жарчилари” маълумоти
Фестиваль 2017 йилнинг 7 декабрида соат 11.00 да Қозоғистон Халқи ассамблеяси биносида ўтказилади. Айни тадбиримизга бепул таклиф этамиз.
Манзил: Шимкент шаҳри, Қозоғистон Халқи ассамблеяси биноси (собиқ “Қазақстан” кинотеатри).
Мурожаат учун телефонлар: 8 701 717 14 70 (Сайдулла Маҳмудов).

Ўз мухбиримиз.

Тасвирда: “Олтин мерос” миллий чолғу асбоблари гуруҳи “Ўзбек халқининг тили, маданияти, урф-одатлари куни”да Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда Қорақалпоғистон халқ ҳофизи Ортиқ Отажонов билан бирга.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат