Алоқа | Обуна

“Офарин-2018” хонандалар кўрик-танловининг НИЗОМИ

I. Танловнинг мақсади
Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаевнинг 2017 йил 12 апрелдаги “Келажакка нигоҳ: оммавий янгиланиш” дастурий мақоласидаги миллий кодни сақлаш орқали маданият, тил, урф-одатларни ўрганиш ҳамда 2018 йил 10 январдаги “Тўртинчи саноат инқилоби шарт-шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари” номли Қозоғистон халқига йўллаган Мактубининг 7- “Инсоний капитал – янгиланишнинг асоси” вазифасини амалга ошириш орқали Жанубий Қозоғистон вилоятида истиқомат қилаётган санъаткорларга ўзларининг ижодларини ривожлантиришлари учун имкон бериш.

II. Танловнинг вазифалари
Жанубий Қозоғистон вилоятидаги ёш истеъдод эгаларини аниқлаш ва уларни халқимизга таништириш;
ўзбек миллий мусиқасини кенг омма орасида тарғиб этиш ва уни ривожлантириш;
ўзбек миллий мусиқа асбобларида ижод қилишни ёшларимиз орасида тарғиб этиш, мусиқий асбобларнинг номланиши, уларнинг тарихини ўрганиш ва келажак авлодга казиш;
ёшларда санъатга нисбатан бўлган муҳаббат туйғуларини уйғотиш;
ёшларга саҳна маданиятини ўргатиш;
истеъдодли ёшларни рағбатлантириш.

III. Танловнинг ўтказилиш вақти
I-босқич – САРАЛАШ босқичи Жанубий Қозоғистон вилояти шаҳарлари ва туманларида март ойининг иккинчи ярми ҳамда апрель ойида ўтказилади.

II-босқич – ФИНАЛ

2018 йилнинг 26 май куни соат 11.00 да;
2018 йилнинг 27 май куни соат 11.00 да галаконцерт ва тақдирлаш маросими ўтказилади.

IV. Танлов финал босқичининг ўтказиладиган жойи

Шимкент шаҳри, Желтоқсан кўчаси, рақамсиз уй.
Қозоғистон Халқи ассамблеяси уйи (собиқ “Қозоғистон” кинотеатри) биноси.

V. Танловни ўтказиш тартиби
Танловда ЖҚВда истиқомат қилувчи ёш санъаткорлар иштирок этишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар ўзлари истиқомат қиладиган ҳудуддаги ўзбек этномаданият жамоат бирлашмасига қуйидаги жадвални тўлдириб, мурожаат этишлари керак.


Иштирокчиларнинг ёши 18-35 ёшгача чегараланади.
Танловда ҳар бир санъаткор ўз гуруҳи билан қатнашиши мумкин.
Фонограммадан фойдаланган ҳолда қатнашганлар, кўрик иштирокчилари жонли овоз билан чиқишлари шарт, яъни минус 1 фонограмма.
Қўшиқлар 10 дақиқадан ошмаслиги ва қуйидаги йўналишлардан иборат бўлиши керак:
Мумтоз (классик) миллий асарлар.
Санъаткорнинг ўз ижодидан қўшиқ.
Танловнинг 2-босқичида 1-босқичда ғолиб бўлган санъаткорлар иштирок эта оладилар.
Иштирокчиларнинг саҳнадаги кийимлари улар ижро этадиган қўшиққа мос ҳамда миллий элементлари бўлиши шарт.
Танловда аввалги йилларда олий ҳамда 1-ўринни эгаллаган санъаткорлар қатнаша олишмайди.
Танловнинг финал босқичида 8 нафар санъаткорлар иштирок эта оладилар.

VI. Баҳолаш мезонлари
Ижрочилик маҳорати.
Кийиниш маданияти.
Саҳнада ўзини тутиш маданияти.
Жонли ижрочилик маҳорати.
Миллий мусиқа асбобларидан фойдаланиши.
Ижро этиш учун танланган мавзунинг маъноси.

VII. Танлов ғолибларини мукофотлаш
Ғолибларни махсус тузилган ҳакамлар ҳайъати аниқлайди.
Танлов натижаларига кўра, олий, биринчи, иккинчи, учинчи ўринлар ва дипломлар берилади.
Қолган иштирокчиларга лауреат, деган ном берувчи дипломлар тақдим этилади.
Олий ўрин учун – 300 000 (уч юз минг) тенге.
Биринчи ўрин учун – 200 000 (икки юз минг) тенге.
Иккинчи ўрин учун – 150 000 (юз эллик минг) тенге.
Учинчи ўрин учун – 100 000 (юз минг) тенге миқдорида пул мукофотлари берилади.
Қолган иштирокчилар эсдалик совғалари билан рағбатлантириладилар.
Танлов натижалари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

VIII. Ташкилотчилар
Жанубий Қозоғистон вилояти ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси.
Жанубий Қозоғистон вилояти ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси ҳузуридаги санъаткорлар уюшмаси.

IX. Ҳомийлар
Жанубий Қозоғистон вилояти ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси ҳузуридаги тадбиркорлар кенгаши.

X. Ахборот ҳамкорлари
“Жануб жарчилари” ҳамда “Жанубий Қозоғистон” газеталари.

XI. Ташкиллаштирувчи гуруҳ
Қўшимча саволлар бўйича:
Сайдилла Маҳмудов – 8 701 717 14 70;
Мурод Шодмонов – 8 701 450 62 81
рақамли телефонлар орқали мурожаат этиш мумкин.

Е-mail: uko.ank.uzbek@mail.ru.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат