Мен ўзимни севаман!
Инсон аввало ўзини севиб яшаши керак, дея уқтиради руҳшунослар. Аммо кўпчилик бу худбинлик, дейди. Асло! Ўзини севиш ва худбинлик ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. Ўзини яхши кўрган инсон ўзи истагандек ҳаёт кечиради. Худбин эса бошқаларни ҳам ўз истакларига бўйсундиришни хоҳлайди. Бугунги тестимиз сизнинг ўзингизга бўлган муҳаббатингиз даражасини белгилашингизга ёрдам беради.
1. Ўзингизни атрофдагилар билан солиштирасизми?
А. “Ҳеч қачон” – 3 балл.
Б. “Баъзида” – 2 балл.
В. “Ҳа, атрофдагилар билан қанчалик ўхшашлигимни билиб туришим керак-ку” – 1 балл.
Г. “Айниқса, ниманидир уддалай олмасам, ўзимни бошқалар билан қиёслайман” – 0 балл.
2. Нафсониятингизга тегиш…
А. “Қийин” – 3 балл.
Б. “Ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди, бироқ уддалаганлар ҳам бор…” – 2 балл.
В. “Осон” – 1 балл.
Г. “Жуда осон” – 0 балл.
3. Атрофдагиларнинг сизни эъзозлашлари қанчалик аҳамиятли?
А. “Тўғриси, бошқаларнинг фикри билан ҳисоблашиб ўтирмайман” – 3 балл.
Б. “Баъзида қадримга етишларини истаб қоламан” – 2 балл.
В. “Деярли ҳар доим уларнинг меҳрини ҳис қилиб туришим лозим” – 1 балл.
Г. “Жуда аҳамиятли-да!” – 0 балл.
4. Ўзингизни чорасиз ҳис қиласизми?
А. “Йўқ, ҳар бир масаланинг ечими бўлади” – 3 балл.
Б. “Баъзида ноиложликдан тушкунликка тушиб қоламан” – 2 балл.
В. “Чорасиз вазиятда ечим изламаслик керак, ҳаммасини шунчаки вақт ҳукмига қўйиб бериш даркор” – 1 балл.
Г. “Тўғриси, ноиложликдан доим изтироб чекаман” – 0 балл.
5. “Агар бирор иш қўлимдан келмаслигини билсам…”
А. “Албатта, бажариб кўраман, балки эпларман” – 3 балл.
Б. “Баъзан ҳаракат қилиш учун ўзимда куч топа олишим мумкин” – 2 балл.
В. “Бошлаб нима ҳам қилдим” – 1 балл.
6. Ҳамма ишни 110 фоизга бажаришга интиласизми?
А. “Йўқ, билганимча бажараман” – 3 балл.
Б. “Гоҳида ўз олдимга шундай талаблар қўйишим мумкин” – 1 балл
В. “Ҳар доим шу мақсадда иш бошлайман” – 0 балл.
7. Доим ҳам бошқаларга қулай йўлни танлайсизми?
А. “Биринчи навбатда ўзимга қулай бўлишини истайман” – 3 балл.
Б. “Одатда ўзимга ёққан иш бошқаларга ноқулайлик туғдирмаслигига ҳаракат қиламан” – 2 балл.
В. “Кўпинча атрофдагиларга маъқул йўлни танлашга мажбур бўламан” – 1 балл.
Г. “Нима учундир бошқаларнинг манфаатларини ўзимникидан устун қўяман” – 0 балл.
8. Йўқ дейишга қийналасизми?
А. “Йўқ, қийналмайман” – 3 балл.
Б. “Тўғри, рад етиб бўлмайдиган вазиятлар ҳам бўлиб туради, аммо кўпинча истакларимга қараб йўл тутаман” – 2 балл.
В. “Ҳа” – 1 балл.
Г. “Жуда ҳа, кўпинча шу сабаб ўз истакларимдан воз кечаман” – 0 балл.
9. Омадингиз чопмаса, ўзингизни айбдор ҳис етасизми?
А. “Йўқ, бундан тушкунликка тушмайман” – 3 балл.
Б. “Барини тақдирга йўйиб қўя қоламан” – 2 балл.
В. “Ҳа, кўпинча ўзимни айблайман” – 1 балл.
Г. “Ҳатто мен хато қилмаган бўлсам-да, барибир айбдорлик ҳисидан халос бўла олмайман” – 0 балл.
10. Охирги пайтларда кайфиятингиз…
А. “Жуда зўр!”– 3 балл.
Б. “Яхши” – 2 балл.
В. “Баҳор оби-ҳавосидек” – 1 балл.
Г. “Ёмон, стрессни бошдан кечиряпман” – 0 балл.
Натижа
23-30 балл
Сиз ўзини яхши кўрувчи кишилар сафининг энг олдидасиз. Ҳар қандай масалада ўз фикрингизни айта олиш ва унга амал қилиш сиз учун жуда муҳим. Баъзида шу одатингиз сабаб бироз ноқулай вазиятга тушиб қолишингиз ҳам мумкин. Нима бўлганда ҳам ўзингизни севишингиз худбинликка айланиб кетмаслиги учун ўз устингизда ишланг.
14-22 балл
Агар ўзингизга танқидий назар билан боқишдан бироз тин олсангиз, янгидан-янги қирраларингизни намоён қилиш имконияти ортади. Демак, ўзингизни танқид қилишга сарфлайдиган вақтингизни янгиликларни ўрганишга сафарбар этинг, шунда кўпроқ ютуққа эришасиз. Ўзингизга, имкониятларингизга, истеъдодингизга ишонинг!
0-13 балл
Сиз нима учундир ўзингизни умуман яхши кўрмайсиз. Ҳа, доим бошқаларнинг фикрини, хоҳишларини биринчи ўринга қўясиз. Натижада омад ҳам сиздан юз ўгиради. Бугундан ўз устингизда ишлашни бошланг. Нима истайсиз бу ҳаётдан? Мақсадларни аниқлаштириб, улар сари дадил қадам ташланг. Худбин бўлиб қоламан деб қўрқманг. Меъёрни унутмасангиз, ҳаммаси жойида бўлади. Ўзингизни севиб яшашни ўрганинг.
“Психологик тестлар”
мажмуасидан олинди.
Свежие комментарии