Алоқа | Обуна

Мен уй қуришни хоҳлайман…

Биз — жанубликлармиз. Шунинг учун ҳам замонавий квартирамиз қандай чиройли бўлмасин, барибир, ўзимизнинг тинч, осойишта, бассейнлари бор уйларимизга етмайди.
Албатта ер участкасини олишдан бошлаб, токи уйни қуриб, ичкарисига кириб олгунга қадар анча қийинчиликларга чидашга тўғри келади. Бунга, биринчи навбатда, пул ва вақт даркор бўлади.
Шунинг учун ҳам, кўпинча эшитиб қоламиз: “Вой, уйни қургандан кўра, сотиб олган анча арзонроқ ва енгилроқ бўлади”. Айримлар эса, уйнинг ҳар бурчагини ва проектини бир неча маротаба текшириб, ҳар қаричини ўлчаб, иморат солишни ёқтиришади.
Кўпчилик муштарийларимизнинг илтимосларига биноан, уй қуришдаги қонун бўйича белгиланган шарт-шароитлар ҳақида материал тўплашга муваффақ бўлдик. Бунга шу соҳада фаолият юритаётган бир неча мутахассислар яқиндан ёрдам бердилар.
– Ер участкасини олаётган пайтда нималарга эътибор қаратиш лозим?
– Қозоғистон Республикасининг ҳар бир фуқароси 10 сотих ер олиш ва уй қуриш ҳуқуқига эга. Бунинг учун яшаш жойидаги ҳокимиятларга ариза бериш ва унга шахсий гувоҳномасининг кўчирмасини илова қилиш керак. Аризада ер участкаси иморат солиш мақсадида олинаётганлиги кўрсатилиб ўтилиши лозим.
Ариза берувчи, шундан кейин, навбатга тиркалади. Навбат етганидан сўнг, ҳокимликнинг қарорига биноан, ер берилади. Ер участкаси икки йил муддатга берилади. Ерга уйнинг пойдевори қуйилиб, девор кўтарилганидан кейингина, давлат тарафидан шу ер ва уйга эгалик қилиш учун акт берилади.
Кўчмас мулкнинг ўз рақами ва техник паспорти бўлиши шарт. Уй қуришдан олдин халққа хизмат кўрсатиш маркази (ХХКМ-ЦОН) дан ва нотариал идоралардан ернинг қонунийлигини текшириб қўйиш ортиқчалик қилмайди. Аввал мана шу масалага ойдинлик киритиб олиш керак. Кейин барча ҳужжатларни тўғрилаб олиш керак. Уйнинг қурилишини давлат архитектура-қурилиш бошқармасининг қарорига биноан, уй қуришга рухсат этилганидан кейин бошлаш мумкин.
– Уй қурилишидан олдин қўлимизда қандай ҳужжатлар бўлиши керак?
– Энг аввало, уйнинг пойдеворини бошлашдан олдин коммунал идоралардан: электр тармоғидан, сувдан, газдан рухсатнома олиб қўйиш лозим. Бу ҳужжатлар уйнинг қурилишида энг керакли далиллар ҳисобланади. Уларни яшаш жойидаги архитектура бўлимларига ўтказиш ва ХХКМ (ЦОН)дан бинонинг архитектуравий режаси (план)ни олиш керак.
Бу ҳужжатларни олиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилиш керак:
– шу планни ва техник қулайликларни олиш учун ариза;
– шахсини тасдиқловчи гувоҳноманинг кўчирмаси;
– режа учун берилган вазифанинг кўчирма нусхаси;
– ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирмаси;
– техник қулайликлар ва коммунал хизмат кўрсатиш идораларига тиркалганлиги ҳақида тўлдирилган варақа (бланка);
– ернинг топографиявий сурати.
Уй қурилиши қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
– уй қурилиши учун ишчи проект тайёрланади; буюртма берувчи проект ишлайдиган, қўлида лицензияси бор, шу ишга алоқадор бўлган барча корхоналар билан бевосита аралаша оладиган корхона билан шартнома тузиши керак. Буюртма берувчи ишчи проектни тасдиқлаши зарур. Қурилиш-монтаж ишларини бошлашдан олдин, давлат қурилиш-архитектура назоратини қурилиш ишлари бошланганлиги ҳақида огоҳлантириш шарт. Қурилиш объектининг қабул қилингани ва эксплуатацияси учун акт тузилади.
Олдинлари қурилиш-монтаж ишларига огоҳлантиришсиз рухсат бериларди. Ҳозир эса, ундай эмас, ушбу ҳолатлар чегараланган. Ҳозир алоҳида формадаги ариза тўлдирилади. Ушбу аризани олганларидан кейин соҳа мутахассислари беш иш куни давомида қурилиш объектини кўздан кечириб чиқишади.
– Уй қурилишидаги ҳужжатларни йиғишда соддалаштириш (ҳужжатлар сонини камайтириш) мумкинми?
– Уй қурилишида кўп нарсаларга эътиборли бўлиш керак. Ҳужжатларни йиғишдаги соддалаштириш борасида Қозоғистон Республикасининг қонунига киритилган ўзгартиришлар, қўшимчалар ҳақида хабардор бўлиш зарур.
ҚР қонунига 2016 йил 1 январдаги ўзгаришлар ва қўшимчалар қўшилгани боис, тугалланган қурилиш объектлари декларатив йўл билан қабул қилиниб олинади. Бу йўл билан буюртмачи қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Шимкент сейсмологик хавфли регионлар қаторига киргани учун қурилиш учун ўзига яраша қоида ва талаблар борлиги аниқ. Масалан, уй қурилишида шахсий ҳаётига хавф туғдирмасликни, давлат бюджетига зарар етказмасликни, жамиятга ва алоҳида шахсларга, ҳаракатга халақит бермасликни ва бошқа норматив талабларни эътиборга олиш керак. Афсуски, шаҳар атрофидаги айрим қурилиш объектларини қуришда қонунга риоя қилмаган қурилиш эгалари ҳам бор. Бундай шахслар қонун талабларига риоя қилмаганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
ҚРдаги уй-жой масаласидаги маъмурий қонунбузарликка тўланадиган жариманинг миқдори:
316-боб: — Қурилиш (қайта таъмирлаш, уй ичини кенгайтириш, капиталь таъмир) проект ҳужжатларисиз, олдинги тартибда тиркалмаган шахслар тўлайдиган жарима 120 ойлик ҳисоб кўрсаткичи (ОҲК) миқдорида – 272 280 тенгени ташкил этади.
319-боб: — Ноқонуний қурилишлар (ишлаб чиқарувчи, яшашга мўлжалланган, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, тижорат ишларига мўлжалланган бинолар), эгалик қилишга ҳуқуқ берадиган ҳужжатлари бўлмаган ерларга солган шахслар тўлайдиган жариманинг миқдори 15 ойлик ҳисоб кўрсаткичи (ОҲК) – 34 035 тенгени ташкил этади.
321-боб: — Қурилиш ишларини техник ва муаллифлик назоратисиз бошлаган ҳамда давом эттираётган шахслар 40 ойлик ҳисоб кўрсаткичи (ОҲК) – 90 760 тенге миқдорида жарима тўлайдилар.
Айтмоқчи, Қозоғистондаги айрим ер ва мулк солиқларини тўлаш бўйича қонунга шахслар учун айрим ўзгаришлар киритилди. Шахслар ер ва мулк солиқларини солиқ идораларига 1 июлгача тўлашлари шарт. 2017 йил жойлардаги бюджетга олдинги йилдаги қарзлар келиб тушади.
ҚРнинг Солиқ кодексининг 403-боб, 2-қисм, 1-тармоқчасида ўқиш даврида ва тезкор ҳарбий хизматдагилар солиқ тўлашдан озод қилинишлари ҳақида батафсил маълумот берилган.
Солиқ кодексининг 2-қисм, 3-тармоқчасида белгиланганидай, III-гуруҳ ногиронлари 1500 ойлик ҳисоб кўрсаткичи (ОҲК) миқдорида ўз қўл остидаги ҳуқуқи бор мулк солиғидан озод этилади.
ҚРнинг Солиқ кодексининг 406-бобидаги ўзгаришларга биноан, мулк учун тўланадиган солиқ нархи солиқ органлари томонидан белгиланади. ҚРнинг Солиқ кодексининг 409-бобидаги ўзгаришлар билан келишилган ҳолда солиқ органларининг ходимлари 2018 йилда 2017 йилги солиқ ишларини қайта назоратдан ўтказиш учун кўпгина ишларни режалаштириб қўйганлар.

Гулбаҳром АБАТОВА
таржима қилди.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат