Алоқа | Обуна

КИТОБ – МАЪНАВИЙ БОЙЛИГИМИЗ!

Сайрам туманининг Қорабулоқ қишлоғидаги 4-сонли гимназия мактабида “Китоб – маънавий бойлигимиз!” номли семинар бўлиб ўтди. Президентимиз Н. А. Назарбаевнинг: “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дея номланган ва халқимизга йўллаган Мактубини жойларда муҳокама қилиниб, унинг ижросини бажариш учун кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бизларнинг билим даргоҳимиздаги семинарни ташкиллаштирган 4-сонли гимназия мактабининг директори Улуғбек Боялиев, илмий мудира Нозгул Увалиева, тарбиявий ишлар бўйича муовин Қодиржон Ниёзметов ҳамда олий тоифали ўқитувчи Нафосат Суннатулла қизи Акрамова Элбошимизнинг Мактубига “лаббай” дея жавоб берганликлари, дея тушунса бўлади.
Семинар жуда уюшқоқли тарзда ўтди. Мазкур семинарга Қорабулоқдаги барча мактабларнинг директорлари, адабиёт ўқитувчилари, ҚР Ёзувчилар уюшмасининг аъзолари, таниқли шоирлар — Суннатулла Акрамов, Соатой Камолова, “Арғумоқ” мукофоти соҳибаси Гули Осиё Ҳасанова, туманнинг фахрий фуқароси, таниқли сухандон Ҳамроқул Давронбеков, қишлоқнинг фахрий фуқароси Абдураззоқ Исмоилов, фаол онахон Зеби опа Ҳасантоева ва камина қатнашдик.
Мен синф раҳбари Гулмира Сатжан қизи Юнусалиева 5-“А” синф ўқувчилари билан ўтказган дарсда иштирок этдим. Шу синфдаги “Китобим – офтобим!” мавзуидаги очиқ семинар дарсини ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Гулнора Абатова ўтди.
Ҳақиқатан, ўқувчилар дарс давомида ўзларига берилган топшириқларни билимдонлик билан бажаришди. Улар берилган ҳар бир саволга бурро-бурро жавоб қайтаришди.
Айниқса Ирислихон Эрниёзова ҳамда Зарина Абдувалиева ўзлари ёзган Ватан, Она ҳақидаги шеърларини ифодали ўқишлари орқали, ўзларининг бадиий адабиётга ихлосмандликларини намойиш этдилар.
Ўқитувчилик касбини пухта эгаллаган Гулнора Абдували қизи Абатованинг дарс ўтиши жараёнида, ўқувчиларни ўзига жалб эта олиш усулига, иқтидорига яхши баҳо бердик. Агар ҳар бир ўқитувчи ўз фанининг устаси бўлиб, мана шундай маҳорат билан тушунтира олса, ўқувчилар билими юқори савияга кўтарилиши турган гап.
Семинардан кейин унинг якунлари гимназия мактабининг директори Улуғбек Боялиев, илмий мудира Нозгул Увалиева, тарбиявий мудир Қодиржон Ниёзметов ва бошқа қатнашган меҳмонлар иштирокидаги мажлисда муҳокама этилди. Муҳокама йиғилишини Нафосат Акрамова олиб борди.
Айни тадбир барчамизга гимназия мактабида ўқиётган ўқувчилар иқтидорли эканликларини кўрсата олди.
Семинарга қатнашганлар унинг ўтишига бир овоздан аъло, деган баҳоларни беришди.

Победа АБДАЗИМОВА,
жамоатчи мухбир.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат