Алоқа | Обуна

Ким кучли? Ким чаққон?

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли мактабда бўлиб ўтган юқоридаги мавзулар остидаги қувноқ стартлар спартакиадасида — унинг иштирокчилари орасидаги кучлилар аниқлаб олинди.

Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилган мазкур тадбирда мактаб ўқувчиларидан ташкил топган “Бобур”, “Жануб жарчилари” ҳамда “Софит” командалари 7 та шарт бўйича ўзаро беллашишди.
Қизиқарли давом этган спартакиада натижасига кўра, “Бобур” гуруҳининг аъзолари 1-ўринни, “Жануб жарчилари” гуруҳининг аъзолари 2-ўринни ва “Софит” гуруҳининга ъзолари 3-ўринни қўлга киритишди.
Мактаб директори Шопўлат Бойменов сўзга чиқиб, барча ҳомийларга миннатдорчилик билдириб, уларга тегишли ташаккурномаларни топширди.
Ғолиб бўлган барча жамоаларга ҳомийлар – “Софит” савдо уйининг директори, Сайрам тумани маслаҳатининг депутати Акмал Исоқов, “Электрон” савдо уйининг директори Абдунаби Раҳмонқулов, тадбиркорлар — Камол Комилов, Ёқуб Зиёев ҳамда “Сахий” савдо уйи маъмурияти, Оқсувкент қишлоғи ўзбек этномаданият жамоат бирлашмасининг раиси Абдурасул Юсуповлар томонидан қимматбаҳо совға-саломлар тақдим этилди.


Газета инсонларнинг маънавий дунёсини бойитади. Шундай экан, биз – таҳририят жамоаси ҳам, тақдирлаш вақтида қўл қовуштириб, қараб турмадик – 6 нафар ўқувчиларга “Болалар олами” газетасига бепул обуна бўлганликлари тўғрисидаги махсус сертификатларни тақдим этдик.
Сўз навбати А. Юсуповга берилганида у киши чиройли спартакиадани ўтказган ижтимоий педагог-ларга улкан раҳматини етказди.
– Шунча тайёргарлик — бунинг ўзи осон эмас, ўқитувчилардан қанчалик меҳнат-машаққат талаб этади. Раҳмат сизларга, иштирок этган ўқувчиларга эса, тилагим: мактабни яхши баҳолар билан тугатиб, элимизга хизмат қиладиган инсонлар бўлиб етишинглар.
Барчангизга Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги, қолаверса, кириб келаётган Янги йил байрамлари муборак бўлсин, – дея ўзининг самимий ният-истакларини билдирди.

– Ҳалима НОСИРОВА, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги мактабнинг ижтимоий педагоги:
– Бизларни қўллаган ҳомийларимизнинг топганларига барака тилаймиз. Бугун қанча-қанча болаларимиз яйраб қолишди. Ишимиз қизиқарли, шундай мароқли тадбирларни ўтказиш эса — бизларга янада куч, шиддат бағишлайди.
Ҳа, дарвоқе, таълим соҳасидаги ўзгаришларни ҳисобга оладиган бўлсак, 21 аср ўқитувчилари учун ўзларининг шогирдларига таълим-тарбия бериш осон кечаётгани йўқ. Буни иш фаолиятимиз давомида кузатаяпмиз. Зеро, шундай экан, машаққатли касб соҳиблари бўлган ўқитувчиларимизга мустаҳкам ирода ва сабр тилаймиз.
Ўз навбатида, мана шундоқ қизиқарли ва чиройли тадбирни ташкил этган мактабнинг ижтимоий педа-гоглари — Ҳалима опа Носирова, Шоҳиста Тўйчиева ҳамда тадбирнинг асосий қисми бошлангунига қадар ўқувчилари билан чиройли концерт дастурини тайёрлаб, меҳмонларга намойиш этган қўшимча билим бериш педагоги Бибигул опа Бобоновага алоҳида ташаккурларимизни изҳор этамиз.

Э. САЙФИДДИН қизи,
Ш. ТЎЙЧИЕВА.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат