Алоқа | Обуна

Хатарли хасталикдан огоҳ бўлинг ва сақланинг!

«Қозоғистон бўйлаб, жорий йилнинг бошидан эътиборан, жами 59 марта, шунингдек, 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида 21 марта менингококк инфекцияси касаллигига чалиниш ҳолатлари рўй берганлиги рўйхатга олинди.
Жумладан, 13 та ҳолатда — Алмати шаҳрида 6 та, Алмати вилоятида 4 та, Жанубий Қозоғистон вилоятида 2 та ҳамда Қизилўрда вилоятида 1 та ҳолатда мазкур хасталикнинг оқибатлари ўлим билан тугади.
Ҳозирги пайтда мавжуд вазият Қозоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг назорати остида турибди» – дея ахборот тарқатилди мазкур идора орқали.
Муҳтарам юртдошлар! Унутмаслик ҳамда эсдан чиқармаслик даркордир-ки: менингококк инфекцияси касаллиги – хавфли бактериялар чақирадиган ҳамда турли-туман клиник кўринишларда, яъни белги (симптом)сиз ташувчиликдан тортиб, назофарингит (бурун ҳамда ҳалқум шиллиқ пардаларининг яллиғланиши), менингит (бош мия қобиқ (пўстлоқ)ларининг яллиғланиши) ҳамда менингококк сепсиси (қоннинг зарарланиши) кўринишларида намоён бўладиган ўткир ва ўта хатарли юқумли касалликдир.
Бемор одамлар ҳамда қандайдир клиник белги (симптом)лари ошкора аён бўлмагани билан, аслида менингококкнинг юқтирувчилари ҳисобланадиган «соғлом ташувчи»лар, айнан менингококк инфекциясининг асосий манбалари бўлиб саналадилар.
Менингококк инфекцияси касаллиги, табиатан мавсумийлик характерига эга бўлиб, аксарият ҳолларда, қиш ҳамда баҳор фаслларида кўп учрайди.
(Қўшимча маълумот учун 11-саҳифани кузатинг).

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат