Алоқа | Обуна

ЭМЛАШНИ ҚАНДАЙ БАЖАРИШ КЕРАК?

Айни керакли маълумотни ўзингизда сақланг!
Эмлаш – инсон танасига дорини тарқатиш усулининг энг кўп тарқалган ва оддий йўли ҳисобланади. Бундай эмлашлар одамнинг асаб системаси ҳамда асосий қон томирларидан узоқроққа, йирикроқ мускулларга қилингани маъқул.
3 ёки 5 кубли шприцлардан қандай қилиб, тўғри фойдаланиш мумкин?
Эмлашдан сўнг, дори ички тармоқланган система орқали қонга ўтади ва бутун тана бўйлаб тарқалади. Эмлаш вақтида оддий гигиена қоидаларига риоя қилиш зарур.
Укол қилишдан олдин, қўлларингизни яхшилаб ювинг. Дорини тайёрлаш билан биргаликда, ёнингизда спиртли салфетка ёки пахта, ампулани очиш учун махсус ускуна ҳамда стерилланган шприц бўлиши керак.
Дорини юбориш вақтида оғриқ сезилмаслиги учун, игнанинг ингичкароғини танлаганингиз маъқул.
Агар сиз бошқа одамни эмлаётган бўлсангиз, унинг ўринда ётгани маъқул. Бундай ҳолатда мускулларнинг, имкон қадар, бўш бўлишига эришилади;
асаб ёки қон томирлари тармоқларига тушиб қолмаслиги учун, игна думба мушакларининг тўртдан бир бўлагида, юқорироқда бўлиши шарт;
ампулани яхшилаб текширинг, унинг яроқлилик муддати ўтиб кетмаган бўлмоғи лозим;
ампулани спиртли пахта билан артиб олинг;
ампулани махсус очадиган ускуна билан кесиб олинг;
ўзингизга керак бўлган дори дозасини шприцнинг игнаси ёрдамида, ампула деворига теккизмай тортиб олинг;
нина тиқиладиган жойни яхшилаб, спиртли пахта билан артиб олинг;
шприцда ҳавонинг қолмаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун, уни юқорига кўтариб, озгина дорини чиқариб ташланг;
эҳтиёткорлик ва қатъий ҳаракат билан игнани тўғри бурчакдан мускулга киритинг;
шприцни секинлик билан босиб, дорини юборинг;
шприцни олгандан сўнг, енгил массаж қилиб, укол ўрнини пахта билан артиб қўйинг.
Айрим препаратлар ўзидан кейин бироз оғриқ бериши мумкин, масалан: В гуруҳдаги витаминлар.
Узоқ даволаниш даврида мускуллар ўрнини алмаштириб туриш даркор. Укол қилинган жойга йодли сеткадан ҳам фойдаланиш мумкин. Чунки у оғриқни тез ўтказишга ва дориларнинг танага тезроқ тарқалишига ёрдам беради.

Рус тилидан Г. АБАТОВА таржимаси.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат