Алоқа | Обуна

Чемпионлар билан учрашув

«NiK” бокс клубида ҳаяжонли дамлар ҳукм сурмоқда, бу ерга тўпланганлар чемпионларни кутишаяпти. Сабаби: улар ҳузурига тақлид қилса арзийдиган, футболкаларига имзо қўйдиришга ошиқадиган машҳур чемпионлар ташриф буюришади ва ўзларининг чемпионлик сирларидан ёш боксчиларни хабардор этишади.

Бобуржон Мўминов – Қозоғистон Республикасининг бокс бўйича чемпиони, Болгариянинг пойтахти Софияда ўтган бокс турнирининг ғолиби, ҳарбийлар орасидаги жаҳон чемпиони.У тўрт маротаба жанг ўтказиб, тўрталасида ҳам нокаут билан, яъни тоза ғалаба қилган.
Шимкент шаҳрида ўтказилган мусобақада яна бир бора Қозоғистон чемпиони бўлган Бобуржон бугунги кунда профессионал бокс бўйича Америкада машғулотларбилан шуғулланаяпти.
Мурод Хонтўраев – «Осиё айиғи» лақаби билан 15 маротаба Ўзбекистон чемпиони, 5 маротаба Осиё ва Европа чемпиони, Сочида ўтган турнирнинг мутлақ ғолиби.
Ҳар иккала чемпион машғулотлар залига ташриф буюрганида қалблар ҳаяжонларгатўлди. Ёш боксчилар ўзларинингчиқишларини кўрсатиб бўлганларидан кейин, Бобур Мўминов клуб тингловчиларидан бир нечтаси иштирокида «маҳорат сабоғи» — «мастер класс» ўтказди.
Машғулотлар залидан кейин бўлғуси чемпионлар билан суҳбатлашиш учун йиғин залига ўтдик.
Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича ёшлар билан ишлаш қўмитасининг раиси, «Жанубий Қозоғистон» газетаси директори-бош муҳаррири суҳбатни уюштирганлари ҳолда — Сайрам тумани этномаданият жамоат бирлашмасининг раиси Ғанишер Раимқулов ҳамда Қорабулоқ қишлоғи ҳокимиятига алоҳида ташаккур изҳор этдилар.
– Болаларнинг тайёргарлик кўришлари учун залда етарли шароитлар яратилган. Машғулотлар бепул ўтказилади. Қорабулоқ ёшларигатегишли анжомлар билан таъминланган текин бокс клубини очиб бергани учун вилоят ўзбек этномаданият жамоат бирлашмасининг раиси Б. Нишонқуловга барча қатнашчилар номидан ташаккур изҳор этаман. Яқинда Сўзоқ туманида бўлган мусобақада қатнашиб келдик. 15 ноябрь куни Қазиғурт туманида халқаро турнир ўтказилади. Шогирдларимизни ана шу мусобақага қатнаштирамиз. Уларнинг яхши ўринларни олиб келишларига ишонаман, – дейди бокс мураббийи, спорт устаси Йўлчибой Султонов.
Ёш боксчиларни суҳбатга чорлаймиз.
Шоҳмардон Қайнарбеков, 101-сонли мактабнинг ўқувчиси:
–Умуман спорт билан шуғулланишни ёқтираман. Бокс билан шуғулланаётганимгаям, мана, уч йил бўлди. Худо хоҳласа, келажакда чемпион бўлиш ниятида бокс машғулотларига қатнашаяпман.
Учрашувда Бобуржон Мўминов тингловчиларнинг саволларига жавоб бераркан:
–Ягона чемпион бўлиш орзуси билангина бундай даражага эришиш мумкин эмас. Демак, чемпион бўлиш учун тинмай меҳнат қилиш керак, – дея уқтирди.
Мансур Мавлонқу-лов, Маҳмуд Қошға-рий номли мактабнинг ўқувчиси:
–Мен боксни жуда яхши кўраман. Унга қатнашишимнинг сабаби: чемпион бўлиш.
Мурод Хонтўраев чемпион бўлиш учун Ватанга муҳаббатнинг роли ҳақида гапирди ҳамда:
–Агар Ватанингни севсанг, уни ҳурмат қилсанг, унга, фақат ғалаба билан боргинг келади. Ҳар доим жангдан олдин, мен ўз Ватанимнинг байроғи иккинчи ўринда кўтарилишини, мадҳиямизнинг иккинчи ўринда айтилишини хоҳламайман. Ватанимнинг байроғи биринчи ўринда кўтарилиши учун жонимни бериб курашаман, – деди.
Учрашув сўнгида барча қатнашчилар ва боксга қизиқувчилар чемпионлар билан суратларга тушиб, уларнинг имзоларини олиб қолишди.

Гулноза УЛУҒБЕК қизи.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат