Алоқа | Обуна

Банка ёпишни ўрганамиз…

“Ассалому алайкум, “Жануб жарчилари” таҳририяти ходимлари! Мен газетангизнинг интиқиб кутувчи муштарийлариданман. Ундаги чиқаётган ҳар бир мақола фойдали ва керакли. Айниқса ошхона бекалари учун тавсия этиладиган қимматли маслаҳатлар… “Ассалому алайкум, “Жануб жарчилари” таҳририяти ходимлари! Мен газетангизнинг интиқиб кутувчи муштарийлариданман. Ундаги чиқаётган ҳар бир мақола фойдали ва керакли. Айниқса ошхона бекалари учун тавсия этиладиган қимматли маслаҳатлар… 

Менинг бугун сизларга мактуб йўллашимдан мақсад, айнан ошхона ишлари юзасидан, яъни мавсумга оид амалга ошириладиган юмушлар борасида маслаҳат сўрашдир. Маълумки, қиш кунларига озиқ-овқат заҳирасини жамғариб қўйиш борасидаги тайёргарликлар ҳозирдан қилинади. Шундай экан, банка ёпиш борасида маслаҳат берсангизлар. Ёшим 45 да бўлгани билан, бодринг тузлаш усулини билмайман. Илтимос, шу хусусда батафсил ёритсангизлар…”Муштарийимиздан келиб тушган ушбу номага жавобан, биз сариоғочлик банка ёпиш устаси, бир неча йиллик тажрибага эга Хуршидаой опа билан боғландик ҳамда у кишидан керакли маслаҳатлар олдик. Марҳамат, барча ошхона бекалари учун энг керакли маслаҳатлар эътиборингизда.

Хуршидаой АЛИМАТОВА, Сариоғич шаҳридаги Улуғбек номли 29-сонли мактабнинг меҳнат фани ўқитувчиси:

– Қиш кунлари учун тузланажак бодрингларни тайёрлаш жараёни жуда осон. Бунинг учун бодрингларни янги узилганидан, баданида бирон нуқсони йўқ, яхши сифатлисини танлаган маъқул. Танланган бодрингларни ками билан 7-8 соат совуқ сувда (боши ва охири олиб ташланади) қолдириб, замбуруғ ва дорилардан тозалаш тавсия этилади. Ҳар икки соатда сувни янгилаб туриш фойдадан холи эмас.  Тайёр бодринглар ювилган, қуёш нурида буғланган (кимлардир қайнаган сувда буғлайди) банкага чиройли қилиб терилади. Бундан аввал, банкага иккита помидор солиш керак. Сабаби, у бодрингнинг отилиб кетмаслиги ва қиш кунларидаям бодрингнинг тиниқ рангда туришида ёрдам беради. Шунингдек, 2 та кўк ёки қизил булғор қалампири (бўлиб солинади) солиниб, қайнаб турган сув билан банка тўлдирилади. 10 дақиқалар чамасида қолдирилиб, кейин сув тўкиб ташланади. Бу ҳаракат икки марта такрорланади. Сўнгра, банкага лавр япроғи, 4 та саримсоқпиёз, 2 та гармдори, 3 ошқошиқ туз, мурч (қора) солиниб, 1 ошқошиқ сирка суви қуйилади. Ана ундан кейин эса, яна қайнаган сувдан банкага тўлдириб қуйиб, иссиқ сувга чайилган қопқоқлар билан бекитилиб, махсус асбоб билан ёпилади.  Ёпилган банка бир кун давомида ўраб қўйилса, иссиқда буғланган бодринг янада пишиб, унда узоқ сақланиш имконияти ортади.  Заҳира учун бекитган тузлик бодрингларингиз яхши кунларингизда ишлатилсин!

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат