Алоқа | Обуна

Ажойиб ва хўп мазали пицца!

Танишинг: газетамизнинг “Бекажон” саҳифаси меҳмони — ошпаз Исмат ака Муродов бугун ҳурматли муштарийларимизга пицца тайёрлаш усулини ўргатади.
15 йилдан бери пазандачилик касбини улуғлаб, хўрандаларга бири биридан ширин таомлари-ю бошқа егуликларини улашиб, раҳмат олаётган Исмат ака Муродов Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида истиқомат қилади.
У киши, мана, бир неча йилдир-ки, “Палов маркази” қаҳвахонасида ошпаз бўлиб фаолият кўрсатади.

Пицца

Керакли масаллиқлар
1. Ун — 5-6 стакан.
2. Маргарин — 400 грамм.
3. Тухум — 2 дона.
4. Қатиқ — 0,5 литр.
5. Туз ва чой содаси — 1 чойқошиқ.

Начинка:
1. Қаттиқ пишлоқ — 400 грамм.
2. Колбаса ёки сосиска — 400 грамм.
3. Помидор — 3 дона.
4. Майонез — 100 грамм.
5. Қўзиқорин — 100 грамм.
6. Оливка — 50 грамм.
7. Оқ пиёз — 2-3 дона.

Тайёрланиши
Идишга унни, газда эриган маргаринни, чой содаси ва тузли қатиқни солинади. Тухумнинг биттасининг сариғи олиб қўйилади ва қолгани идишга солиниб, қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир қорилади ва 4 та бўлакка бўлиниб, 30 дақиқага тиндирилади.
Хамир тингунича начинка тайёрлаймиз.
Начинка: пишлоқ қирғичнинг йирик тишидан чиқарилади. Колбаса, помидор ва оқ пиёз ярим ой шаклида юпқа тўғралади. Қўзиқорин ва оливка юпқа тўғралади. Буларнинг ҳаммаси алоҳида идишда бўлиши лозим. Масаллиқлар 4 бўлак хамирга етиши учун тақсимланади. Начинка ўз ҳоҳишингизга қараб танланади, яъни масаллиқлар таркибига ўзгартириш киритишингиз мумкин.
Тинган хамир думалоқ шаклида қўл билан ёйилади. Четлари пишганда масаллиқ чиқиб кетмаслиги учун кўтариб қўйилади. Олиб қолинган тухум сариғи хамир четларига суртилади.
Хамир устига тайёрлаб қўйилган начинка масаллиқлари қуйидаги кетма-кетликда қатлам (устма-уст) қилиб териб чиқилади: колбаса, қўзиқорин, оқ пиёз, помидор, оливка, майонез. Таъбга қараб, устини кўкатлар билан безаш мумкин
Сўнгра олдиндан қиздирилган газ духовкасига қизаргунича қўйилади. Пишишига 5 дақиқа қолганида, духовкадан олиб, пишлоқ сепилади ва яна духовкага қўйилади.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат