Алоқа | Обуна

Августда қандай гуллар экамиз?

Ёз фаслининг охирги ойида гуллар йўлакчасида ҳам ишлар кўп. Августда қандай ишлар қилиш керак ва қайси гулларни экса бўлади? Бу ҳақида қуйида гаплашамиз.
Август ойининг биринчи ўн кунлигида примула гулининг бўлаклаб кўпайтириш билан шуғулланинг. Бунинг учун уч-тўрт ёшдаги ўсимликлар мос келади. Бир йиллик гулларнинг – пистагул, петунья, бархатцанинг очилиб бўлган гулларидан тозалаб қўйинг. Картошка гул ва кўп йиллик астра охирги марта фосфор-калийли ўғит солинг.
Август ойининг иккинчи ўн кунлигида эса пион гулларини бўлаклаш ва экиш учун энг қулайли вақтдир.
Бу пайтда яна картошка гул, рудбеки, гулхайри, гладиолусларни бўлаклаб экинг ҳамда атиргулларни зараркунандалардан тозаланг.
Август ойининг учинчи ўн кунлигида сўлган ва сарғайган гулларни олиб ташлаш керак. Бу даврда наргиз гуллар ва шу каби гулларнинг пиёзларини экиш мумкин.

МАДИНА тайёрлади.

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат