Алоқа | Обуна

Ҳарбий билетни сотиб олмоқчимисиз? Марҳамат!

Қозоғистонда пул тўлаш эвазига, нафақат ҳарбий билет олиш мумкин, балки ички ишлар қўшинлари ҳамда фуқаровий соҳаларда ишлаш ҳуқуқини берувчи маълумот соҳиби ҳам бўлиш мумкин. Шунингдек, мазкур ўринда гап, умуман, одатдаги олий ўқув юртларининг ҳарбий кафедраларида ўқиш ҳақидаям кетаётгани йўқ.
Таълимнинг бунақанги янги шакли тўғрисида ҚР Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий-техника мактаби Шимкент филиали директорининг ўринбосари Серикбай ОНБАЕВ ҳамда ЖҚВ мудофаа ишлари департаменти бошлиғининг ўринбосари Ажимухан ШИНТАЕВ ҳикоя қилиб бердилар.

Хўш, бундай имкониятларга эга
бўлиш қанча пулга нархланади?

Юқорида айтганимиздек, армия сафларида бирор кун ҳам хизмат қилмасдан туриб, қонуний равишда ҳарбий билет олиш мумкинлиги тўғрисида кўпчилик ҳали билмасаям керак. Аммо, унутмаслик даркор-ки, албатта бунинг учун ҳарбий билет ҳамда махсус мутахассисликни эгаллашга даъвогарлар ҳақиқий аскарларнинг казармаларида яшашларига тўғри келади. Шунингдек, айни мақомдаги чақирилувчилар ҳарбий майдончалар бўйлаб шахдам қадам ташлаш, қурол-яроғлар билан муомала қилиш сирлариниям ўрганадилар. Қўл жанги синоатларини ўрганиш ҳам мазкур дастурга киритилган.
Гарчи сиз келгуси ҳаётингизни ички ишлар қўшинлари ҳамда фуқаровий соҳаларда ишлаш ҳуқуқини берувчи маълумот ҳамда ихтисослик соҳиби бўлиш билан боғламоқчи экансиз, ҳарбий хизматга доир юқоридаги сингари чиғириқлардан-да ўтишингизга тўғри келади.
«Мабодо, эгалланган мутахассисликни фуқаролик турмушида қўллаш зарур бўлиб қолса, таълим даргоҳимизнинг битирувчилари «Казахтелеком» ҳиссадорлик жамияти тизимида ёинки радиоалоқачилик касби тақозо этиладиган ҳар қандай корхона ёхуд ташкилотда ишлашлари мумкин» – дейди ҚР Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий-техника мактаби Шимкент филиали директорининг ўринбосари Серикбай Онбаев.
Аммо, армияга бормасдан туриб, мана шундай мутахассисликни эгаллаш ҳамда ушмундоқ ҳуқуқни қўлга киритиш учун қонуний асосларда тегишли миқдорда пул тўлашга тўғри келади.
«Қонуний равишда тўланиши зарур бўлган ўша маблағ суммасининг миқдори 263318 тенгега тўғри келади. Ёзги ҳамда қишги мавсумлар учун кийим-кечаклар, «Сапфир» ресторанидан қилинадиган уч марталик иссиқ овқатлар, ҳаммом-кир ювиш хизматларининг ҳамда коммунал хизматларнинг сарф-харажатлари мана шу тўловнинг ҳисобидан амалга оширилади.
Мазкур курсларда сабоқ олишни истовчи йигитлар бошланғич ҳарбий таълимнинг саккизта турлари бўйича шуғулланадилар. Яна тағин ҳаётда жуда асқатиши мумкин бўлган касблардан, масалан, механиклик ва радиоалоқачилик ҳунарларининг соҳибларига айланадилар.
Ҳарбий-техника мактабимиз битирувчиларининг Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги ички қўшинлар ҳамда фавқулодда вазиятлар тизимларида меҳнат қилишлари, ҳатто, давлат хизматларидаям ишлашлари имконияти мавжуд» – дея сўзида давом этади Серикбай Мейирбай ўғли.
«Мен яна шуни қўшимча қилмоқчи эдим-ки, айни ҳарбий-техника мактабини тамомлай туриб, унинг битирувчилари ҳарбий ҳисоб бўйича мутахассислик (воинская учет¬ная специальность)ни-да эгаллайдилар-ки, бунақа имконият бошқа фуқаролик олий ўқув юртларидаям йўқдир. Шунинг билан биргаликда, ҳам ҳарбий йўналишда, ҳам фуқаролик тизими йўналишида керак бўладиган касб соҳибларига айланадилар» – дея таъкидлади ЖҚВ мудофаа ишлари департаменти бошлиғининг ўринбосари Ажимухан Шинтаев.

Ҳар ким учун ҳам
мўлжалланавермайдиган таълим

Юқорида таъриф-тавсифини келтираётганимиз ҳарбий-техника мактабида ўқиш жараёни, атиги 40 кун давом этади. Аммо мазкур қисқа муддатли курсларда ўқиш барча хоҳловчиларгаям насиб қилавермайди. Бундай мақомга эришмоқ учун, дастлаб қаттиқ ҳамда қатьий синовлардан ўтмоқ даркордир.
«Мана шу йўналишда таълим олиш учун даъвогарлар ЖҚВ мудофаа ишлари департаментига ҳарбий-техника мактабига киришни сўраб, ариза билан мурожаат этадилар. Шундан кейин эса, жиддий тиббиёт кўригидан ўтишга тўғри келади. Айнан мана шу комиссиянинг хулосларига қараб, ҳарбий-техника мактабига кириш ёки кирмаслик масаласи ҳал бўлади. ўқиш ниҳоясида эса, тугатиш имтиҳонлари ўтказилади. Ушбу имтиҳонларни топширишга мазкур таълимнинг тўлиқ дастурларини ўтаган, айни жараёнда ўзини ўқишда ва жамоатчилик орасида кўрсатган тингловчиларгина қўйиладилар» – дея изоҳ беради Серикбай Мейирбай ўғли.
Имтиҳонлардан муваффақиятли тарзда ўтилгач, ҳарбий-техника мактабининг битирувчилари ҳарбий қасамёд қабул қиладилар. Ана шундан кейингина уларга мазкур даргоҳни тамомлаганликлари тўғрисидаги махсус ҳужжат ҳамда тегишли тарзда тасдиқланган махсус сертификат тақдим этилади.
«Ҳарбий-техника мактабига қабул қилинганлик ҳамда уни ўқиб тугатганлик тўғрисидаги буйруқларга асосланган ҳолатда биз битирувчиларга қонуний равишда ҳарбий билетлар ёзиб берамиз» – дея қўшимча қилди Ажимухан Калмахан ўғли.
Шунингдек, ҳарбий-техника мактабига қабул қилишда ёш чекловлариям мавжуд. Асосий ҳолларда ушбу йўналишдаги таълим қандайдир сабабларга мувофиқ, ўз вақтида армия сафларида хизмат қилишга имконияти бўлмаган ҳарбий хизматга мажбур бўлган йигитларга мўлжаллангандир. Тўлов асосидаги ушбу ҳарбий хизмат ҳамда ўқув имкониятидан 22 дан 27 гача ёшда бўлган қозоғистонликлар фойдаланишлари мумкин. Бундай вазиятда таълим олишга даъвогарнинг соғлиги талабга жавоб бериши, ҳарбий хизматни ўз вақтида ўтамаганлигига қонуний асос бўлиши қоидалариям амал қилади.
«Ҳарбий хизматни кечиктирилган тарзда ўташ ҳуқуқи оилавий шароитларга кўра, соғлик билан боғлиқ вазиятларда, шунингдек, бошқа узрли сабабларга мувофиқ равишда берилиши мумкин.

(Охири келгуси сонда).

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат