Алоқа | Обуна

Ҳар доим соғ бўлайлик!

Дилбар МУҲАММАДАМИНОВА, “Азия медик-ас” клиникасининг шифокори:
–Ҳурматли ҳамюртлар, барчангизни Янги — 2018 йил билан муборакбод этаман! Оилангиз тинч, осойишта бўлсин. Ватанимиз бундан-да яшнайверсин. Биродарлик-қардошлик, дўстлик янада мустаҳкамлансин. Нимаики эзгу ниятларингиз бўлса, ҳаммасига эришишларингизга тилакдошман.
Ҳамкасбларимга тилакларим: Янги йилда мустаҳкам соғлик, хотиржамлик, жамоамизда бирдамлик, Ватанимиз тинчлиги, инсонлар ҳаётининг осойишталиги, халқимизнинг саломатлиги йўлида қилаётган хизматларингизга омад ва зафарлар тилаб қоламан. Бу буюк йўлда, асло ҳорманг. Номингиз бундан-да улуғ бўлсин!

Янги йилда яхши тилак билдирмоқ одат,
Йил бўйи бошингизга ёғсин шафоат,
Тарк этмасин ўн икки ой бахт-у саодат,
Тарк этмасин эллик икки ҳафта ҳаловат.
Ишқ ўтида саккиз минг-у  етти юз соат,
Уч юз олтмиш беш кун кўринг роҳат-фароғат,
Кулиб беш миллион икки юз минг сония омад,
Яратганнинг паноҳида юринг САЛОМАТ.
Соғлик сизни, асло тарк этмасин, азизлар!

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат