Алоқа | Обуна

Ҳамюртимиз ғалаба қозонди!

Ҳамюртимиз — Қарноқ қишлоғининг севимли хонандаси Ҳусниддин Муҳиддинов ўзбекистонлик хонанда Сардор Раҳимхон томонидан «Ишонмасман!» – дея номланган эстафетада ғолибликни қўлга киритди.

– Сардор ака, айтинг-чи, ушбу эстафетани уюштиришдан мақсадингиз қандай?

Сардор Раҳимхон:
– “Сизга шунинг нима кераги бор?” – деган гапларниям кўп эшитдим. Ахир, бир пайтлари мана шу ёшларнинг ўрнида бизлар ҳам бўлганмиз, шуни эсдан чиқармаслик керак. Ғолиблар учун ютуқлар арзимаган совғалар эмас, балки халқнинг назари ҳамда эътиборидир. Мана шунинг учун ҳам, уларга имкон бериш керак.
– Иштирокчиларга тилакларингиз?
Сардор Раҳимхон:
– Яна бир бор ҳаммага раҳмат ва ғолибларни чин кўнгилдан табриклайман!
– Ғолиблик муборак бўлсин, Ҳусниддин ука! Кайфиятлар қандай?

Ҳусниддин Муҳиддинов:
– Оллоҳимга беҳисоб шукур, ҳаммаси ажойиб, кайфиятлар зўр.
– Ижодингизда нима янгиликлар бор?

Ҳусниддин Муҳиддинов:
– Ижодда янгиликлар анча, Худо хоҳласа, танишганларингизда гувоҳ бўласизлар.
– Олдингизга қўйган мақсад ва орзуларингиз?

Ҳусниддин Муҳиддинов:
– Орзуларим кўп, аста-секинлик билан мақсадларимга эришмоқдаман.
– Мухлисларингизга тилакларингиз?

Ҳусниддин Муҳиддинов:

– Доим соғ-саломат бўлишсин, аввало, инсонийлик ва меҳр-оқибатни йўқотмайлик.

Суҳбатни Валижон АЗИМ олиб борди,
Кентов шаҳри.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат