Алоқа | Обуна

2017 йил омад келтирган тадбиркорлар

Тадбиркорлик соҳасида фаолият юритаётган аёлларимиз сони кун сайин ортмоқда. Ҳам рўзғор ташвишларига, ҳам болаларининг тарбияларига кўнгил бўлиб, ҳам ўз ишларини йўлга қўйиб, ривожлантириб келаётган аёлларимизга қанчалаб таҳсинлар айтсак-да арзийди. Буларнинг барчасига бирдек улгуриш аёл кишидан катта жасорат-у матонат талаб этади.
Бугун ана шундай ҳамкорларимизнинг 2017 йилда эришган ютуқлари ҳақидаги фикрларини ва уларнинг байрам табрикларини сиз – азиз муштарийларимизга ҳавола қиламиз.

Динара ЗОКИРОВА, ёш тадбиркор, “Динара торт” қандолат цехининг раҳбари:
– Ортда қолаётган йилга сарҳисоб ясаш ҳар биримиз учун одат тусига кирган. 2017 йил биз учун ҳам омадли бўлди. Мижозларимиз сафи кенгайди.
Иш фаолиятимни бошлаганимга бир неча йиллар бўлди. Бу йиллар мобайнида машаққатли меҳнатларимиз эвазига эл-юртимиздан раҳматлар эшитаяпмиз.
Цехимизда ҳозирча 5 нафар қизлар ишлаймиз, кейинчалик ходимларимиз сонини янада кўпайтириш ниятим бор.
Оллоҳга беадад шукурлар-ки, оиламиз тинч, савдо-сотиқ соҳасида ишлайдиган турмуш ўртоғим билан 2 ўғил ва 1 қизни вояга етказаяпмиз. Улар бизларнинг ҳаётимизнинг мазмуни.
Барчани кириб келаётган Янги — 2018 йил байрами билан чин қалбимдан ва самимий табриклайман. Доимо кулиб, тинчликда дийдорлашиш насиб этган бўлсин!
“Жануб жарчилари” газетаси жамоасини ҳам кириб келаётган байрам билан табриклайман. Эл хизматида бўлишдан ва изланишдан чарчамасинлар!
Ҳаётимиз ширинликлардан-да ширинроқ бўлишини Оллоҳимдан тилайман!

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат